Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Кимки ишониб ва мукофотини Аллоҳдан умид қилиб, рамазон рўзасини тутса, ўтмиш гуноҳлари кечирилади” (Муттафақун алайҳ).
Амал ва ибодатларнинг мақбул бўлиши учун икки муҳим шарт мавжуд. Буларнинг бири Аллоҳга имон ва иккинчиси, ихлос ва самимиятдир. Яъни, ҳар бир ишни Аллоҳнинг ризолигини истаб, мукофотини фақат Аллоҳдангина кутиб бажариш, риё ва хўжакўрсинга қилмаслик лозим.
“Инсон ишонмай туриб қандай ибодат қилади?” деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу савол бир қарашда ҳақлидай туюлади. Бироқ шундайлар борки, қанча-қанча амал ва ибодатни имон, ишончсиз бажарадилар. Бошқа бир хил кишиларда имон ва ишонч бўлса бордир, лекин ихлос ва самимиятдан кўра риё, қўрқув ва ҳоказоларнинг таъсири кўпроқ. Бу хатти-ҳаракатлар қанчалик ибодат ва яхшилик бўлиб кўринмасин, амал соҳибини мақсадга олиб бормайди, олиб боролмайди. Аниқроғи, бу хатти-ҳаракатлар мақбул кўрилмайди.
Юқоридаги ҳадис ҳам амалнинг муҳим тарафига диққатимизни қаратмоқда, яъни рамазон рўзасини унинг аҳамияти, фазилати, фойдасини чин юракдан ҳис қилиб, мукофотини ёлғиз Аллоҳдан кутиб тутган кишининг гуноҳлари афв этилиши хушхабари берилмоқда. Уламои киром “ўтмиш гуноҳлар” деганда кичик гуноҳлар назарда тутилган, дейишган. Машҳур муҳаддис имом Нававийнинг маълум қилишларича, баъзи фақиҳлар кичик гуноҳлар бўлмаган тақдирда рамазон рўзаси катта гуноҳларни енгиллатишини айтишган.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Рамазон рўзасини ишониб ва мукофотини Аллоҳдан умид қилиб тутиш ўтмиш гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
2. Аллоҳга имон келтириш ҳамда мукофотини Ундангина кутиш амал ва ибодатнинг қабул бўлиш шартидир.
“Ким рамазон рўзасини тутса...” иборасида рамазон рўзаси тўла тутилиши назарда тутилмоқда. Лекин ҳадисдаги икки шартга мувофиқ рамазон рўзасини касаллик ва шунга ўхшаш шаръий сабаблар туфайли тута олмаганлар, бошдаги ният ва тилаклари боис юқоридаги ҳукмга дахлдор бўладилар. Бироқ бу мужда фақат гуноҳкорлар учун эмас, албатта. Зеро, гуноҳлари кам ёки умуман бегуноҳ инсонлар (масалан, пайғамбарлар)га даражаларининг юксалиши насиб этгай, иншааллоҳ.
Манба: Irfon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди