Ёши анча улуғ бўлган бир амаки қулоғи оғирлиги учун аппарат орқали эшитарди. У киши ҳам менга ўзининг ички кечинмаларини гапириб берганди. Ёшлик пайтлари бу амаки жуда келишган ва бақувват бўлиб, қизларнинг бошини айлантиришга жуда уста экан. Қизларни уйланаман деб алдаб, ташлаб кетаркан. Учта қизни шу аҳволга солиб, кейин бошқасига уйланибди. Аксига олиб, хотини жуда эркатой ва инжиқ чиқибди ҳамда иккаласи чиқишолмай, ажрашиб кетишибди. Кейинчалик бир болали аёл билан танишиб, шу билан яшаб кетибди. “Мен қизларнинг муаммосини, ички дунёсини тушунишни хоҳламасдим. Улар орзу қилган оила, бола-чақа деган тушунчалар мени қизиқтирмасди. Мен битта қизни ташлаб кетсам, эртасига бошқаси йўлимдан чиқиб, гапларимга маҳлиё бўлиб, ўзи ортимдан эргашарди. Бу ҳолдан ичимда ғурур пайдо бўларди. Мен ўзимни ҳаммадан устун деб билардим. Ана шу кибр туфайли ўз бахтимни бой бердим. Ҳозир яқин одамим ҳам, фарзандим ҳам йўқ. Ён-атрофдагиларимнинг “Ҳаммасига ўзинг айбдорсан”, деган гап-сўзлари жонимга тегиб кетганди. Кейинчалик қулоқларим яхши эшитмай қолди, ичкаридан бир шовқин пайдо бўлди”, деганди у киши афсусланиб. Ростдан ҳам бу амакида атрофдигаларга нисбатан жангари бир туйғу бор эди. У гўё ҳеч кимни эшитмаслик учун ўз дунёсида қамалиб яшаётгандек эди…
Дарҳақиқат, бизнинг руҳий кечинмаларимиз танамиздаги аъзоларимизга чамбарчас боғлиқ. Агар атрофдагиларни эшитишни хоҳламаслик, ўжарлик ва кибр таъсирида ҳаётнинг нотўғри йўналишидан кетаётганлигимизни англамасак, бизда ички норозилик, ғазаб ва жиззакилик кучайиб кетади. Бундай салбий ҳис-туйғулар қулоқларимизга таъсир этади.
Гулруҳ ЁРМАТОВА ёзиб олди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди