«Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4 боламиз бор. Етар...»

«Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4 боламиз бор. Етар...»

У кўзгунинг олдида юзидаги ўзгаришларга синчиклаб тикилаётган аёлига яқинлашди-да, бир гапни айтмоқчи бўлди. Хаёлидан тилига сирғалиб чиқишга тайёр сўзлар қуйидагича эди:

"Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4 боламиз бор. Етар..."

Шу пайтда аёли унга кулимсираб қаради ва эрининг дилидан ўтаётган афкорни англагандек сўз қотди:

– Дадаси, мен бу боламизни бошқача суйсам керак. Ахир, сиз ҳам ойижонимнинг бешинчи фарзанди бўлгансиз-ку. У, – деб кўрсатаркан қорнини, – сиздек ақлли, фаросатли ва бахтли бўлишини истайман...

Йигит беҳол бўлиб ўтириб қолди. 38 йил олдин ўзи ҳақида ҳам шундай қарорга келишганда нима бўларди, деган савол уни ўтирғизиб қўйганди...
Хайрулла ХАМИДОВ

Манба: Azon.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар