Бир бадавий туясига икки қоп юклаб, ўзи ҳам устига миниб, йўлга чиқибди. Йўлда паришон бир файласуфни учратибди. Файласуф ҳазил орасида бадавийдан сўрабди:
— Туянинг устидаги қопларда нима бор?
Бадавий:
— Бирисида тўла буғдой, бирисида қум.
— Нега қум тўлдирдинг?
Бадавий жавоб берди:
— У қоп бўш қолмасин. Туянинг устида мувозанатни сақласин деб.
Файласуф бадавийга:
— Ақлингни ишлатиб, бу буғдойнинг ярмини бу қопга, бошқа ярмини эса у тарафдаги қопга қўйсанг, ҳам туянинг юки енгиллашарди, ҳам қопларнинг, дебди. Бадавийга бу фикр маъқул тушибди.
— Тўғри, ўйламаган эканман, — деб шундай қилибди.
Туриб-туриб бу даражадаги ақлли одамга қизиқиб қолибди. Қандай қилиб бу ақлли одам шундай паришон ҳолда юрибди экан, деб ўйлабди. Қизиқишини яширмай сўрабди:
— Эй ақлли одам, сенда шунча ақл, шунча фикр бор экан, нега яёв юриб, ўзингни чарчатяпсан? Бу ақлинг билан сен ё султонсан, ё вазирсан. Тўғрисини айт, кимсан?
Файласуф жавоб берди:
— Иккиси ҳам эмасман, оддий бир одамман.
Бадавий яна сўради:
— Қанча туя, қанча ҳўкизинг бор?
— Ҳеч қанча.
— Яхши, дўконингдаги моллар-чи? Ундан гапир?
— Менинг на дўконим, на ерим, на юртим бор. Мен файласуфман.
— У ҳолда қанча пулинг бор?
— Пул у ёқда турсин, ҳатто нон олишга бир чақам ҳам йўқ. Яланг оёқ, бошпанасизман. Бу қадар ҳикмат ва илмдан фақат хаёл ва бош оғриғини топдим.
Бадавийнинг бу гапдан жаҳли чиқибди:
— Йўқол, кет, бу ердан. Сенинг илминг, насиҳатинг менга ҳам зарар келтиради, бошимни оғритади. Сен шу йўлдан кет, мен бу йўлдан. Бир қопимда буғдой бошқасида қум бўлиши сенинг ҳикматингдан, фойдасиз ва кераксиз фалсафангдан яхшироқдир.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди