— Ассалому алайкум, азизлар! Анчадан буён бир нарсадан азият чекаман. Турмуш ўртоғим анча йиллар илгари вафот этиб кетган. Бу пайтда мен ўттизга ҳам кирмаган эдим. Уч фарзандимни ёлғиз бошим билан катта қилдим. Уларнинг кўнгли ўксимаслиги, ҳаёти издан чиқмаслиги, ўгай отанинг қўлида таҳқирланмаслиги учун бошқа турмуш қурмадим. Ҳаттоки раҳматли қайнонам «Болаларни мен ўзим билан олиб қоламан, сен ҳали ёшсан, умрингга жабр қилмай, бошқа инсон билан тақдирингни боғла», дейишига қарамай, хўжайинимнинг ўрнини ҳеч кимга раво кўрмадим.
Болаларни тарбия қилишда ота-онам, қайниларим катта ёрдам қилишган, аммо ҳар маҳал ҳам улардан нимадир умид қилиб яшашга юзим чидамасди. Бу ердаги маошим ҳам ҳаминқадар бўлганлиги учун катта ўғлимни уйлантиришдан олдин укамнинг олдига — Уфага ишлагани кетдим. Катта укам қийналиб яшаётганимиздан хабари бўлганлиги учун «Опа, ўғлингизни жўнатсангиз, яхши иш топиб бераман. Уйланишига ҳам пича пул қилиб кетади. Қачонгача бировнинг қўлига қараб яшайсизлар. Меникида туриб ишлайверади», деган таклифни бергач, ўғлимнинг ўрнига ўзим бормоқчилигимни айтдим. Чунки бу пайтда тўнғичим Комронжон университетнинг охирги босқичида ўқирди.
Хуллас, Комронжонни ёқтирган қизига унаштириб қўйдиму, ўзим тўй харажатларини қоплаш учун Уфага учиб кетдим. Олти ойдан сўнг қайтдим. Бироқ келишим билан бўлажак қудаларим энди тўй бўлмаслигини, чет элма-чет эл юрган хотин билан қуда бўлолмаслигини айтиб, олиб борган барча совға-саломларимни ташлаб кетди. Остонада ўтириб, роса йиғладим. Болаларим учун ҳамма нарсадан воз кечдим: уйқудан, бахтдан, хурсандчиликдан ва ҳатто номусдан ҳам. Аммо орттирган шу тавқи-лаънатим бўлдими? Мен ишлаш учун боргандим, ишрат қилиш учун эмас! Азиз сирдошим, менга тўғри йўл кўрсат!
МАКТУБА
Андижон вилояти
Андижон вилояти
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди