18:10 / 04.07.2018
6 588

«Қўшним еган тарсакига мен маза қилдим»

«Қўшним еган тарсакига мен маза қилдим»
— Салом, сирдошим! Яқинда бир қўшнимнинг мужмал гурунгига қўшилиб қолдим ва минг пушаймон бўлдим. Бунақа маккор кимсаларни ер қандай кўтариб юрганига ҳам ҳайрон қоласан киши.

Бир қўшним иккинчи қўшнимга астойдил маслаҳат беряпти: «Қўшнижон, жуда бўшсизда, бўшлигингиздан келинингиз бошингизга чиқиб олай деяпти. Қайнонага ўхшаб қайнаб турмайсизми? Ахир биттагина ўғлингиз бўлса, шуни ҳам келинингизга топшириб қўйганингиз нимаси?! Тағин ўғлингиз тугул, рўзғорингиздан ҳам ажраб ўтирманг, дейман-да. Шундай қилингки, гаҳ десангиз, қўлингизга қўнсин, уйда сиздан сўрамасдан бир иш қилолмасин, ҳатто ётоқхонасига ҳам сизнинг рухсатингиз билан кирсин. Келин зотига яхши гапириб бўлмайди». Гапида ҳали ҳам давом этмоқчи бўлган қўшнимнинг оғзига иккинчи қўшним бир туширди. Бўлди жанжал, бўлди томоша. Нима бўлди, нима қўйди, билмадиму, лекин қўшнимга тушган тарсакидан мен маза қилдим. Шунақа қайноналар ҳам бор…
…15-88 абоненти

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Қўшним еган тарсакига мен маза қилдим»