Жазирама об-ҳаво шароити фонида ҳатто жуда сифатли ва фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам соғлиқ учун хавфли шаклга кириши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотларидаги микроорганизмлар юқори ҳарорат шароитида тез кўпая бошлайди. Бу айниқса оқсил ва углеводлари кўп бўлган маҳсулотларга тегишли, дейилади Кун нашрида.
Шундай қилиб, иссиқ ёз кунларида соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар қуйидагилар:
Пишириқлар. Шифокорлар, энг аввало, начинкали пишириқларга алоҳида эътибор қаратишни маслаҳат беришмоқда. Масалан, гўшт ёки творогга тушган бактериялар уларда жуда тез кўпая бошлайди. Кремли пишириқлар ҳам шулар жумласига киради. Шунинг учун ёзда ташқаридан тайёр пишириқларни сотиб олмаган маъқул.
Колбаса, товуқ гўшти ва паштет. Бу маҳсулотларни харид қилар экансиз, уларни сақлаш муддати ва шароитларига эътибор беринг. Агар бу маҳсулотлар музлатгичдан ташқарида сақланаётган бўлса, уларни сотиб олманг.
Балиқ. Айниқса, япон таомларига тааллуқли. Экзотик таомларни ёқтирувчилар ёзги мавсумда бунга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Юқори ҳарорат таъсири остида балиқ гўштидаги бактериялар жуда тез кўпаяди.
Тайёр салатлар. Дўкон ёки умумий овқатланиш жойларида салат харид қилаётиб, унинг таркибига эътибор беринг. Агар ингридиентлар орасида балиқ, товуқ гўшти, помидор, майонез бўлса, янада эҳтиёт бўлинг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди