Нуқул ҳаволар исиб, ҳамма ўзига салқин жой ахтариб қолганда шу воқеа эсга келади.
Машинами, уйми, эсимда йўқ, бир каттароқ нарсага пул йиғаётгандим. Рўзғордан, ҳаражатлардан ортганини долларга айлантириб қўярдим. Анча-мунча йиғилиб ҳам қолганди.
Мана шундай ёзнинг чилласи, ҳаволар яна исиб кетди. Ойим иссиққа чидамсизлар. Қон босими бор одамларга иссиқ янада таъсир қилишини биласиз. Қўлларидан елпиғич тушмайди, ёзнинг чилласини вентилятор рўпарасидан жилмай ўтказадилар.
Биз ҳар сафар ёзга яқин кондиционер оламиз, деб ният қилар, турли сабаблар билан бу кечикиб, ёзнинг ярмига келганда, “ҳа энди ўтди, оз қолди, келаси йили олармиз” деб шу билан қолиб кетарди. Баъзида “кондиционерга қачон етишарканман-а” деб ярим ҳазил нолиб ҳам қўярдилар.
Хуллас, бир кун иссиқлар жондан ўтиб, анови пулдан озгинасини бузиб, кондиционер олишни ният қилдим. Биламан, агар ойимга айтсам, “қўй, майли, ўтиб кетар, ёзнинг ярми ўтди-ку, пулингни бузма, шартмас” деб қайтаришларидан қўрқиб, айтмадим. Сюрприз қилмоқчи бўлдим. Топиб, ҳаммасини ҳал қилиб, ўрнатиладиган куни “Ая, бугун кондиционер олиб келаман, залга ўрнатамиз” дедим.
Биласизми, мен кутган реакция бўлмади. “Вой, худога шукр-е, ўғлим” деб юзимдан ўпиб олдилар. “Майли, бир кун сарфлаётганингда, айнан шу кондиционернинг пули етмай қолса, топилар” деб қўшимча қилдилар орқасидан.
Даҳшат. Демак, ойим кондиционер олишимни жуда ва жуда истаганлар, лекин менга, ўғилларига “ўғлим, ўшанда шунча пул етмай қолса топилар, шуни олиб бергин” дегани истиҳола қилганлар. Мендан. Мен кимман? Ҳайф...
Ибн Муборак раҳимахуллоҳ айтадилар:
“Агар ота-онанг сен билан муроса қилишни бошласа ва сенга гапираётганида безовталанишинг, жаҳлинг чиқиши ва балки ўша гап ёқмаслигидан қўрқиб, эҳтиёткорлик билан сўзларни саралаб гапиришни (ёки умуман айтолмаса..?) бошласа, демак сен ота-онангга оқ бўлаётганингни билиб қўй!..”
Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари” романида муаллиф жуда кўп воқеаларни айтади ва афсуснамо фикрлар келтиради. Кўпчилигимиз ўша фикрларни ўқиганимизда муаллифга ачинамиз, бизга сезилмайди – ўзимизни ота-онани жуда қадрлайдиган, меҳрибон фарзанд деб ўйлаймиз. Аммо шубҳасиз, келажакдаги, биз келишини истамайдиган бирор кундан туриб, бугунимизга қараганимизда жуда кўп мана шундай воқеалар топсак керак...
Қаҳрамон АСЛАНОВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади