Оқшом осмонида кезардим эркин,
Мозийни ҳозирда кузатдим шу он.
Миллатга шараф-шон бўлганлар, секин
Бирма-бир заминда бўлди намоён.
Мударрис бўлурга мадрасамизда
Имоми Аъзамдан қўйилди номзод.
«Истимдод» ва «мазҳаб» сўралур бизда,
«Ваҳҳобий» дейилди жавоб берган зот.
Бухорий ҳадисдан дарс бошлаб эди,
«Мазҳабинг, миллатинг недир?» дедилар.
Тўқима ҳадисларни бўҳтон деб эди,
«Ёлғончисан» дейиб, бошин едилар.
Риёзиёт очди Хоразмий, бироқ,
Аллоҳ номи билан сўзи қуйилди.
«Динни тиқиштирди илмга», «қолоқ»,
«Мутаассиб», дея тамға қўйилди.
Олийгоҳга устоз келди – Беруний,
Башарий илмлар даҳоси эди.
«Террорчи!» дедилар кўриб шу оний,
Соқолу салласи баҳоси эди.
Табобат отаси Сино фарзанди,
Ҳамду сано билан бошлади Қонун.
Хурофотчи дейиб қилдилар банди,
«Шифо Аллоҳдандир», дегани учун.
Ҳазрати Нақшбанд бошлади иршод,
Ширку бидъатларга қарши ҳайқириб.
Уни ўлдирдилар, сўнг қилиб ижод,
Қабрин айландилар, саждалар қилиб.
Давлат хизматига келмиш Темурбек,
Соқолин тутдилар: «Бу не ҳол, тақсир?!
Шарманда қилдинг‑ку, сенми, ҳали, бек?!»
Соҳибқирон дерди: «Эркакман, ахир!»
Улуғбек Зиж ушлаб тахтга ўтирди,
Қўллари эл узра, кўзи осмонда.
«Намозхон» экан у, ҳукм ўқилди,
Тахту расадхона қолди армонда.
Мир Алишер келди, адабиётдан
Устозлик қилгани шуаро аро.
Раҳбарият талаб қилди ул зотдан:
«Гап йўқ, агар айтса Султон Байқаро».
Келди Умар беш ёш ўғлин етаклаб
Мадрасага, тўғри келмади ёши,
Заҳируддин бўлсин, деганди, ажаб,
Масжиддан қувилди, эгилди боши.
Баъзилар олдида эпсиз кўринди
Эл мулкин совурган Амир Олимхон.
Кўча аёл, Ақраб бобо келганди,
Ҳамиятдан ўзин қатл этди арслон.
Момо келди, ўғлин ғамини ерди,
Рўмолидан тортиб, булғади ерга.
Фоҳиша кийимин киясан, дерди,
Момо ҳайрон эди не жавоб дерга.
Қодирий кузатар адабиётни,
«Ўткан кунлари»дек асар йўқ эди.
Асар-ку, майлига, боқса атрофга,
Ўткан кунларидан асар йўқ эди.
Улар танимасди фарзандларини:
«Не учун бу авлод ўзлигин хўрлар?»
Бургутни ўлдириб, тухумларини
Палапон очганди ўлаксахўрлар!
Ким экан бу авлод – лол қотган эдим –
Қайси миллат, қайси дин вакиллари?
Туш экан, хайрият, уйғониб кетдим,
Қуриб кетсин тушнинг шум ҳазиллари!
Яхши ҳам ўтмишда қолмиш у уммат,
Ўзингга шукрлар, эй Парвардигор!
Ҳар кимга истагин бермоғинг ҳикмат:
Уларга пешволик, бизга ифтихор!
Ҳусайнхон АБУ УБАЙ
Истимдод – марҳумлардан мадад сўраш.
Заҳируддин – Дин ёрдамчиси, динни қўллаб‑қувватловчи. Мирзо Бобурнинг лақаби.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади