Кимдир бахт осмондан тушишига ишонади, бошқа биров уни ўз қўллари билан ярата олишига. Биласизми, бахтнинг ҳам манзили бор. Ва у доим сиз билан. Кўксингизга қўлингизни қўсангиз, уни туйгандек бўласиз...
Сиз нима қиляпсиз?
Уч киши тош таширди. Албатта, иш оғир, бечоралар қийналиб кетишган. Бир бекорчихўжа улардан бирини гапга солди:
– Нима қиляпсиз?
Меҳнат қилаётгн киши пешанасидаги реза терларини ҳорғин артиб, жавоб берибди: – Эшакдек ишлаяпман.
Иккинчи ишчининг олдига келиб сўради: – Нима қиляпсиз?
У енгини шимариб ишбилармонлардек дадил жавоб қйтарди: – Пул ишлаяпман.
Учинчи ишчидан сўради: – Сиз нима қиляпсиз?
У осмонга қараб жавоб бериди: – Масжид қуряпман!
Қиссадан ҳисса: фақат буюк мақсадларни кўзлаганларнинг ҳаётигина мазмунли ўтади.
Учинчи тилак
Котиба, иш бошқарувчи ва директор тушлик қилгани кетишаётганди. Олдиларидан эски мойчироқ чиқиб қолди. Уни бир ишқалашган эди, жин пайдо бўлди ва ҳар бирининг биттадан истагини адо этишини айтди. Котиба шоша-пиша: “Богам оролларига бориб қолишни ва ўша ерда бир умр дам олиб юришни, ҳеч нарсадан ташвиш чекмасликни истайман!” Айтилган сўз – отилган ўқ, жин котибанинг истагини бажо келтириб жаннатмонанд оролга жўнатиб юборди. “Гавай оролларига бориб ҳордиқ чиқаришни, охирги русмдаги катерда саёҳат қилишни истайман” – деди директор ўринбосари. Жин уни ҳам Ер куррасининг гўзал масканига жўнатиб юборди. Навбат директорга етди. У кўп ўйлаб ўтирмай деди: “Тушлик вақти тугаши билан анави икки ишёқмас иш ўрнида бўлсин!”
Қиссадан ҳисса: ҳар доим бошлиққа биринчи бўлиб гапириш имконини бер.
Ҳар ким ўзи истаган нарсани кўради
Йўл четида кичкина ва чиройли бир дарахт ўсарди. Бир куни кечқурун унинг олдидан ўғри югуриб ўтиб кетди. У узоқдан дарахтнинг соясини кўриб яқинлашган ва қўрққанидан уни миршаб деб ўйлаб, тезроқ ўтиб кетишга уринган эди.
Яна бир куни дарахтнинг олдидан ёш йигит шаҳдам қадамлар билан ўтди. У севгилиси билан учрашувга чиққанди. Дарахтнинг шарпасини узоқдан севгилиси деб ўйлаб, унинг олдига ошиқиб келди.
Бошқа куни дарахтнинг ёнидан она боласини қучоқлаб олиб ўтди. Қўрқинчли эртаклардаги ялмоғизлар ҳақида кўп эшитган болакай йўл четидаги дарахтни ҳам жодугар деб ўйлади ва йиғлаб юборди.
Аммо... дарахт ҳамиша дарахт эди.
Қиссадан ҳисса: атрофимиздаги олам бизнинг аксимиз холос.
Бахт ортидан...
Мушук офтобда тобланиб ётарди. Унинг олдидан кичкина мушукча дам у ёққа, дам бу ёққа югуриб ўта бошлади. Катта мушук бошини эринибгина кўтариб сўради:
- Нима қиляпсан?
- Бахтимнинг изидан чопяпман. Айтишларича, бахт менинг думимда экан. Агар уни тутиб олсам бахтли бўларканман. Шунга уни тутаман деб ярим кундан бери югураман. Аммо у нуқул мендан қочади, ҳеч тутқич бермаяпти.
Катта мушук мийиғида кулиб қўйди ва деди:
– Биласанми, менга ҳам ёшлигимда бахт сенинг думинг дейишганди, уни тутаман деб сендек росса югурганман. Охири бир кун ҳаммаси жонимга тегди ва бахт ортидан қувмай қўйдим. Ўз йўлимни топиб кетавердим. Қарасам, думим ҳам ортимдан қолмай келяпти. У бир умр ортимдан эргашиб юрди.
Қиссадан ҳисса: бахт ҳар доим ҳаётда ўз йўлини топганлар ортидан эргашиб юради.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади