1. Иймон:
«Агар ўша жойнинг аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганида, Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар(пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Шунинг учун уларни қилган гуноҳлари сабабли ушладик» («Аъроф» сураси, 96-оят).
2. Тақво:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўяди ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» («Талоқ» сураси, 2 3 оятлар)
3. Истиғфор:
«Мен: «Роббингиздан мағфират сўранглар, У Зот Ғофурдир, устингизга осмондан ёмғир ёғдирур» дедим» («Нуҳ» сураси, 10 12 оятлар)
4. Шукр:
«Роббингиз сизга: «Шукр қилсангиз, зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, азобим шиддатлидир» деб билдирганини эсланг» («Иброҳим» сураси, 7 оят).
5. Инфоқ ва эҳсон:
«Айт: «Роббим қайси бандасини хоҳласа, ўшанга ризқни кенг қилур ёки тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини тўлдирур. У Зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир» («Сабаъ» сураси, 39 оят)
6. Никоҳ:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли)кенг, билгувчи Зотдир» («Нур» сураси, 32 оят).
7. Таваккул:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилсангиз, У Зот қушни ризқлантирганидек, сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. Қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ қайтади», деганлар. (Имом Термизий ривояти.)
8. Силаи раҳм:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқи кенг ёки умри узоқ бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин», деганлар» (қариндошлар билан асосан камбағаллари билан борди келди қилсин) (Имом Бухорий ривояти.)
9. Ҳаж ва умра:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани бир бирига эргаштиринглар. Босқон темир, олтин ва кумушдаги кирни кетказганидек, ҳаж ва умра камбағаллик ва гуноҳларни кетказади», деганлар (Имом Термизий ривояти).
10. Муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади» деганлар.
Манба: Arabic.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади