
– Биринчи бўлиб диктатор – фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс – эркак эмас, Аёл бўлган. У – Саййида Осиё.
– Биринчи бўлиб Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган, ер юзидаги энг пок сув – Замзам сувини ичишга эришган шахс – эркак эмас, Аёл бўлган. У – Ҳожар онамиз.
– Биринчи бўлиб Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс – эркак эмас, Аёл бўлган. У – Ҳадича онамиз.
– Биринчи бўлиб Ислом учун жонини фидо қилган шахс – эркак эмас, Аёл бўлган. У – Сумайя розияллоҳу анҳо.
– Биринчи бўлиб Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс – эркак эмас, Аёл бўлган. У – Хадича онамиз.
– Биринчи бўлиб Сафо ва Марва орасида югурган шахс – эркак эмас, Аёл бўлган. У – Ҳожар онамиз.
– Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл – Ислом учун фахрдир.
– Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
– Ўзларининг қадр-қимматини билиб, ибо-ҳаёси, иффати ва ҳижоби ила ўзларини номаҳрамлардан ҳимоя қилган, зийнатларини кўз-кўз қилмаган, Аллоҳ учун турмуш ўртоғи ва фарзандларининг хизматини қилган Аёлларга ҳам Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
Ҳасан ҒАНИЕВ
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар