Самарадорлик асосан эрталабки кайфиятга боғлиқ бўлади. Тўйиб ухлаб, эрталаб туриб ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ва ижобий кайфиятда бўлсангиз, у ҳолда бутун кунингиз енгил ўтади ва ҳар қандай вазифани осонликча бажариб ташлайсиз. Ухлашга кеч ётиб, эрталаб бош оғриқ билан турган бўлсангиз, бунинг акси.
Тўғри тунги уйқу ва енгил ёқимли уйғониш учун махсус ишлаб чиқилган кўплаб услублар мавжуд. Бироқ бу тавсияларнинг аксарияти бироз тушунарсиз характерга эга ва эслаб қолиш ҳамда риоя қилиш учун қийин. Шу боис "Лайфхакер" доим сифатли ухлаш ва эрталаб яхши кайфиятда уйғонишга ёрдам берувчи арифметика каби оддий, армия низоми каби аниқ формулани тақдим этди. Мазкур формула «10–3–2–1–0» деб аталади, уни фитнес-мураббий Крейг Баллантайн ўйлаб топган.
- уйқу олдидан 10 соат олдин: ҳеч қандай кофеин;
- уйқу олдидан 3 соат олдин: ҳеч қандай таом ва алкоголь;
- уйқу олдидан 2 соат олдин: ҳеч қандай иш;
- уйқу олдидан 1 соат олдин: ҳеч қандай экран;
- 0: эрталаб соат қўнғироғи жиринглаганда "кечроқ такрорлаш" тугмасини босиш.
Бу тавсиялар жуда оддий ва оқилона. Мазкур услуб муаллифининг таъкидлашича, унинг маслаҳатлари ёрдамида кўплаб одамлар аллақачон тунги нормал уйқуни қайтариб, кундузи янада самарали ишлай бошлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади