Севгимиздан меърос қолган ҳаёлларинг,
Кўзларимда кўзларингнинг суратлари,
Тўсатдан гунг бўлиб қолар тилларимнинг,
Соғиндим деб айта олмас журъатлари.
Атрофимда минглаб одам,
Сенсиз аммо,
Бемеҳрлар юртларида мусофирман.
Сени ўзим юригимга беркитдиму,
Энди қайта топа олмай…
Ахтарурман.
Музлатади эт-этимни бағритошим,
Тонгларимнинг сени сўраб отишлари.
Алам қилар хижронингнинг уялмасдан,
Ёстиғимга бошин қўйиб ётишлари.
Асирингман,
Ишқинг қурган зиндонларнинг.
Деворларин ёриқлари ютар мени.
Қочиб кетсам минг чақирим йироқда ҳам,
Соғинчларинг зиндон қуриб кутар мени.
Қайт демайман.
Ўлиб бўлган мухаббатим.
Битаяпди жароҳатлар секин-секин.
Ўтинаман бир бор келиб ҳаёлимга,
Умидимга талоқ хатин бериб кетгин!
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади