22:44 / 25.08.2018
5 576

Магнит

Магнит
Магнит нега кучли? Чунки унинг ҳар зарраси ўз магнит майдонига эга.

Кучли жамият учун ҳам ҳар бир инсон ўз кучига, таъсирига эга бўлиши керак.

Магнит қутблари нега ҳамма ерда бир хил томонларни кўрсатади? Чунки унинг ҳар бир зарраси ягона қонуниятга бўйсунади.

Адолатли жамият бўлиши учун ҳам унинг ҳар бир аъзоси ўзи ва бошқалар учун адолат қилмоғи лозим.

Магнит нега шу қадар темирга интилади? Чунки бу унинг ҳар бир заррасининг интилиши муштараклигидан.

Тараққиётга интилаётган жамият унга эришиши учун ундаги ҳар бир одамнинг истаги тараққиёт бўлмоғи керак.

Бир-бирига ишониб қолган, ечимни бир-биридан кутган жамият эса кесак каби. Кесакнинг эса тақдири барчага аён...

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Магнит