12:24 / 04.09.2018
5 016

Қора нондан воз кечмаслик учун муҳим сабаблар

Қора нондан воз кечмаслик учун муҳим сабаблар
Кўпчилик парҳезлар углеводларни (бунга нон ҳам киради) чеклашга асосланган. Ҳақиқатан ҳам ширин кулча ва оқ нонлар вазнни оширишга ёрдам беради. Лекин қора ва жавдари нондан бутунлай воз кечиш ярамайди. Бунинг сабаблари билан танишинг.

Клетчаткаларга бой

Организмга кўпинча, айниқса қишда клетчаткалар етишмайди. Клетчатка организмда вазнни назорат қилиб турувчи тўқлик ҳиссини уйғотади. Бир бўлак қора нон таркибида уч граммгача клетчатка мавжуд.

Юрак учун фойдали

Нон таркибида қондаги инсулин миқдорини ва юрак-томир касалликлари хавфини камайтирувчи B гуруҳига мансуб бўлган кўплаб витаминлар бор.

Витаминлар

Нон таркибидаги тиамин, рибофлавин, ниацин танага углеводларни парчалашда ва энергияга айлантиришда ёрдам беради. B6 витамини асаб тизими фаолиятига, фоли кислотаси эса организмнинг тиклаш фаолиятига ёрдам беради.

Энергияни оширади

Мева ва сабзавотлар каби қора нон ҳам мураккаб углеводларга киради. У анча вақтда ҳазм бўлади ва қондаги қанд миқдорини ушлаб туради.

Темир моддасига бой

Темир қон ҳужайраларига кислород етказиш жараёнининг бевосита иштирокчиси ҳисобланади. Бу элементнинг етишмаслиги оқибатида анемия, чарчоқлик ва нафас қисиш касалликлари келиб чиқади.

Калорияси катта эмас

Сэндвич билан нонушта қилишдан унчалик қўрқмасангиз ҳам бўлади, чунки калорияси унчалик кўп эмас.

Тайёрлаш қийин эмас

Сэндвич ва бутербродлар — энг қулай егулик (ланч) ҳисобланади. Уларни бемалол уйда тайёрлашингиз ва ишда ёки йўлда ейишингиз мумкин.

Жуда мазали

Парҳезингиздан сизга ёқадиган озиқ-овқатларни бутунлай чиқариб ташлаш ярамайди. Шуни эсда тутингки, ўзингизни қанча кўпроқ чегараласангиз шунча кўп еб қўясиз.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қора нондан воз кечмаслик учун муҳим сабаблар