23:15 / 05.09.2018
5 738

Ўсимлик ёғи билан боғлиқ ғаройиб лайфхаклар

Ўсимлик ёғи билан боғлиқ ғаройиб лайфхаклар
Ўсимлик ёғи қора нуқталардан халос бўлиш, қўлларга ёпишган суперелимни ювиш ва оёқ кийимнинг яроқлилик муддатини узайтиришда ёрдам беради.

1. Этикетка ва наклейкалар қолдиқларини кетказинг

Пахтали дискка бироз ўсимлик ёғи қуйинг ва у билан ёпишқоқ изни артинг. Агар наклейка кетмаса, унга компресс қилинг. Яъни пахтали дискни кирланган жойга 10-15 дақиқага қўйинг, кейин уни артиб ташланг.

2. Пардоз-андозни тозалаш

Пахтали дискни илиқ сувда бироз хўллаб, унга бир неча томчи ёғ қуйинг ва юзни артинг. Кўзга суртиладиган пардоз воситалари учун ҳам қўл келади: пахтали дискни бироз вақтга қовоқлар устига қўйиш ва пардоз қолдиқларини аста артиш. Ёғни ювиниш воситаси билан албатта ювиб ташланг.

- Ўсимлик ёғи калорияси кўп бўлган маҳсулот. 100 гр ёғда 884 ккал бор. Бир неча катта қошиқ бу 34 гр ёғ ва 300 ккал. Таомлардаги калорияни пасайтириш учун сепиш мосламасига эга бўлган ёғни танланг.
- Қайноқ идиш қолдиғини ёғ ва туз ёрдамида кетказиш мумкин. Тузни юмшоқ матога ўранг ва у билан доғни ишқаланг, кейин эса юза бўйлаб ўсимлик ёғи шимдирилган мато билан артинг. Кейин қуруқ матода артиб ташланг.
- Мебелга аввалги ялтироқликни қайтариш учун ёғ ва вино сиркасини бир хил нисбатда аралаштиринг. Туксиз матони аралашмада ҳўлланг ва юзани артинг.

3. Қирғичга суртинг

Юмшоқ пишлоқни қирғичдан ўтказиш – ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Пишлоқ қирғичга ёпишмаслиги учун қоғоз салфеткани ёғга ботиринг ва фойдаланишдан аввал инструмент юзасини артинг.

4. Оёқ кийимни парваришлаш

Бироз ўсимлик ёғини юмшоқ матога томизинг ва юмшоқ теридан ишланган ботинкадаги тирналган жойларни артинг. Ёғ терига сингигач, оёқ кийимни ялтирагунга қадар артинг. Бу усул табиий теридан ишланган сумкалар учун ҳам мос келади.

5. Чўяндан ишланган товаларни парваришлаш

Чўян идишда юзага келган зангни кетказиш – мураккаб. Яхшиси унинг олдини олган маъқул. Товани ювинг ва яхшилаб қуритинг. Кейин эса унинг юзасига бироз ёғ суртинг. Буни салфетка ёки чўткада бажариш мумкин. Ана бўлди, энди зангламайди.

6. Қора нуқталарни йўқотинг

Юзингизни ювинг ва қўлингизга бироз ёғ томизинг. Бармоқлар юз бўйлаб сирпаниши керак. Яхшилаб, бироқ эҳтиёткорлик билан қора нуқтали жойларни 5-7 дақиқа давомида уқаланг.

Тоза момиқ сочиқни илиқ сувда намланг, сиқинг ва у билан юзингизни 15 дақиқага ёпинг. Ювиш воситасини олиб, кўпик ҳосил қилинг, юзнинг “муаммоли” жойларини уқалаб, сув билан ювиб ташланг.

7. Ёғ узоқ муддат яроқли бўлиши учун тўғри сақланг

Ўсимлик ёғини қоронғу ва салқин жойда сақлаш керак. Газ плитаси ёнида сақлаш – тўғри вариант эмас. Яхшиси, уни музлатгичга қўйган маъқул.

8. Суперелимни кетказиш

Суперелимнинг қизиқ хусусияти бор: у қўлларда яхши ёпишади. Унинг қолдиғини кетказиш учун кўп миқдорда ёғ томизинг ва терига ишқаланг. Кирланган жойларни чўтка билан ишқаланг ва қўлингизни совун билан ювиб ташланг.

9. Тахтакачдан пиёз ва саримсоқ ҳидини йўқотиш

Ювилганидан кейин ҳам шубҳали ҳид кетмаса, тахтакачни ёғ томизилган салфетка билан артинг. Кейин тахтакачни сувда чайқанг. Ҳиддан асар ҳам қолмайди.

10. Ғичирлайдиган илгакларга суртиш

Доимий равишда ғичирлайдиган эшик сабр бўйича жаҳон чемпиони. Тезкор восита сифатида ёғ асқотади. Уни пипетка ёки шприцга тўлдиринг ва ҳаракатланадиган қисмларга томизинг. Қолганини салфетка билан артинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўсимлик ёғи билан боғлиқ ғаройиб лайфхаклар