Кўпчиликка маълумки, биз қайсидир маънода мобиль телефонимизга тобемиз, бироқ, барибир, улардан фойдаланишга мажбурмиз. Шунинг учун кўп сонли мобиль иловаларнинг қимматбаҳо вақтимизни ўғирлашига йўл қўймаслигимиз керак. Қуйида шу ҳақда тўхталамиз.
1. Автомобилда телефондан фойдаланишни бас қилинг
Смартфонни машина ғаладони (бардачок) га солинг ёки уни махсус режимга ўтказинг. Андроид ва iOC қурилмаларида шундай иловалар мавжуд. Муқобил сифатида Андроид бошқарувидаги телефонларга «Drivemode» иловасини юклаб олишингиз мумкин. У телефон экранига қарамай, бор диққатни йўлга қаратиш имконини беради. Шунингдек, дастур мусиқий плеер ва хабарга овоз билан жавоб бериш имкони каби кўплаб турли функцияларга эга.
2. Телевизор кўраётганингизда ёки мутолаа қилаётганингизда телефонни ўчириб қўйинг
Фаол ҳолатингизда смартфонни ёнингизда сақланг. Бироқ уйга боришингиз билан мобиль қурилмани узоқроққа олиб қўйинг. Уни зарядлашга қўйинг ва худди уй телефонидек муносабатда бўлишни ўрганинг. Ундаги хабарларни қанча кам текширсангиз, соатлаб ижтимоий тармоқларга шўнғиб кетиш имкони шунча кам бўлади.
Ўрнингиздан туриб, хабарни ўқишга тўғри келган бўлса ҳам қурилмани ётган жойидан қўзғатманг. Уни чўнтагингизга солманг.
3. Хабарларни ўчириб қўйинг
Бу, айниқса, шошилинч жавоб талаб қилмайдиган хабарларга тааллуқли. Қўнғироқлар ва SMSни ёқиқ қолдириш мумкин. Бироқ «Facebook», «Twitter» ва бошқа ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ функцияларни ўчириб қўйинг.
Янги илова юклангандан кейин ундаги хабарларни дарҳол ўчиринг. Унга қайтадан кирсангиз кирибсиз, шунда у қаердаги эслатмалари билан диққатингизни бузмайди.
4. Қурилмадан фойдаланиш вақтини чегараланг
Смартфонни қўлга олишингиз билан, биринчи навбатда, бирор фойдали иш билан шуғулланиш вақти келганини эслатиб турувчи таймерни ўрнатинг. Андроид-смартфонларда бу — «QualityTime» иловаси.
Таймер ишга тушиши билан имкон қадар телефонни тўлиқ ўчириб қўйинг. Бу чора кескиндек туюлиши мумкин, бироқ ҳеч бўлмаганда бир марта шундай қилиб кўринг ва бундан нима чиқишини кўрасиз.
5. Навбатда турганда смартфондан фойдаланманг
Шифокорга навбатда турганда ижтимоий тармоқларни кўздан кечиришдан бошқа яна нима билан шуғулланиш мумкин, деб ўйлаймиз. Бироқ янада ижодкорроқ ва кенг фикрлироқ бўлишни истасангиз, ҳатто шундай пайтларда ҳам смартфондан халос бўлишга тўғри келади.
Телефонни бошқа чўнтакка солинг, шунда ҳадеб уни қўлга олавермайсиз. Смартфонга қурилмани ўчиришни эслатувчи фон суратини ўрнатинг ва ҳар ҳафта уни янгиланг. Атрофингиздаги реал ҳаётда нималар бўлаётганига қизиқиш билдиришга ҳаракат қилинг.
6. Ётоқда телефондан фойдаланманг
Ётоқда ётганингизда телефонни қўлга олманг. Куннинг маълум бир қисмида кераксиз функцияларни блоклаш учун Андроидда «Offtime», «iOC»да эса «Freedom» иловасини қўлланг. Улар сизга ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлаб қўяди. Аввалгидек муҳим хабарларни ёқиб қўйишингиз ҳам мумкин.
Агар ОАВда ёки ижтимоий тармоқларда фаол ишласангиз, бундай усул нореалдек туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, барибир, улардан фойдаланиш мумкин: масалан, твит йўллаш керак бўлса, бир муддатга компьютерга мурожаат қилинг.
7. Ижтимоий тармоқлардан келувчи хабарларни текшириш циклига барҳам беринг
Почта ва бошқаларни кўздан кечиришни тўхтатаётиб, кўпинча уларни яна қайтадан текшириб чиқиш истаги пайдо бўлади. Бир ўтиришда бир иловани текшириш, ундан кейин эса телефонни олиб қўйишни ўрганинг.
Иловаларга кетма-кет қараш одатидан халос бўлиш қийин, шунинг учун бу жараённи автоматлаштиришга ҳаракат қилинг. Фойдаланиб бўлган дастурларингизни дарҳол ёпинг. Асосий экрандан чалғитувчи сервисларни олиб ташланг ва уларни папкаларга жойланг.
Бир ижтимоий тармоқни бир кун ёки бир ҳафтага ўчириб қўйишга ҳаракат қилинг ва текширинг — бу ҳақиқатан сиз учун жуда муҳимми ёки йўқ. Бошқа сервислар билан ҳам худди шундай йўл тутинг. Ҳеч бўлмаганда бир чалғитувчи дастурдан қутулишга муваффақ бўлсангиз, шунинг ўзи жуда яхши натижа.
8. Осон бўлади деб ўйламанг
Мукаммал мувозанатни топиш қийин. Юқорида санаб ўтилган тавсияларга амал қилиб кўринг. Иловалар кўп вақтингизни олади. Муҳимроқ ишингиз бўлса, унга вақт ажратиш учун телефондан чалғишнинг янгидан-янги усулларини излашингизга тўғри келади. Тезкор ечим йўқлигини англаб етасиз. Бунга тинимсиз тажриба қилибгина эришиш мумкин.
ЯСМИНА тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади