19:12 / 14.09.2018
6 608

Бизга миллий бирлик ва тотувлик керак

Бизга миллий бирлик ва тотувлик керак
Бугун биз миллий бирлик, миллий тотувликка ҳар қачонгидан кўра муҳтожмиз. Агар биз миллат сифатида бирлаша олсак кучли бўламиз, тараққиётга эришамиз ва барча соҳаларда олға юрамиз. Бўлмаса, бир-бирига душман ва кучсиз миллатга ҳамда дунё давлатлари ичра қолоқ, жоҳил ва маданиятсиз мамлакатга айланамиз.

Ҳозир бизга айнан миллий тотувлик керак. Тан олайлик, айни вақтда Ўзбекистон жамияти ўта қутблашган. Бир-бирини тан олмайдиган, бир-бирига ёвқараш тоифалардан ташкил топган. Ана шу тоифаларни бир мақсад, бир байроқ остида бирлаштира олсаккина нажот топамиз. Акс ҳолда, бир неча юз йилликлардан бери давом этаётган таназзулимиз чуқурлашаверади.

Ҳозир биз тарихий бурилиш онларида турибмиз. Мамлакатимиз раҳбари бошлаб берган кенг қамровли ислоҳотлар даврида, айнан миллий тотувликка эришишимиз асосий масала бўлмоғи даркор. Бошқача айтганда, бизнинг ҳаётимиз ҳам, мамотимиз ҳам – миллий тотувлик.

Айтганларимдан келиб чиқиб, миллатнинг мусулмон бир раийяти ўлароқ, миллий тотувлик учун жамиятнинг барча қатлам ва тоифаларини ўзаро ҳамкорликка, бир-бирини тушунишга ва шу ватан равнақи учун бирлашишга чақираман. Яхшилик йўлида қўлни-қўлга берайлик! Зеро Аллоҳ ҳам Ўз Каломи – Қуръони Каримда: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг", дейди ("Моида" сураси, 2-оят).

P.S. Бу ўринда миллатдан мурод фақат ўзбеклар эмас, балки ватанимизда яшаётган ва турли миллат вакиллари бўлган барча Ўзбекистонликлардир. Бунда динидан, эътиқодидан, миллатидан, қарашидан, тилидан қатъий назар ҳамма назарда тутилмоқда. Миллат сўзи жумлалар сиёқига яхши тушганлиги учунгина ишлатилди.
Мубашшир АҲМАД ҳафизаҳуллоҳ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бизга миллий бирлик ва тотувлик керак