Овқат тановул қилиш организм соғлиги ва ҳаётий фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Бироқ таом фақат фойда келтириши учун бир неча ман этилган жиҳатларни ҳисобга олиш керак. Ана ўшанда у организм томонидан яхши ўзлаштирилади.
Чекиш
Бу одат зарарли экани ҳақида эслатиб ўтиш шартмикан? Агар овқатдан кейин сигарет чекилса, зарарли таъсир ўн марта ортади. Ҳазм қилиш жараёни ёмонлашади, томирларда сиқилиш юз беради, қон эса керакли кислороддан маҳрум бўлади.
Чой
Овқатдан кейин меъда ширасига аралашмаслиги учун чой ичиш тавсия этилмайди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, чойда оқсил ўзлаштирилишига халақит берадиган кислоталар бор.
Мевалар
Аъло даражадаги десерт бўлиб кўринади. Уларни овқат тановул этишдан камида бир соат аввал еган маъқул. Мевалар овқат ҳазм бўлиш жараёнини анча секинлаштиради.
Уйқу
Яна унга ҳам навбат етди. Гап шундаки, ухлаб қолсак, организмнинг барча тизимлари ҳам уйқуга кетади. Шундай қилиб, тушлик ошқозонда чиришни бошлайди.
Ванна ва душ
Бундай таомиллар оёқ ва қўлларда қон айланишини тезлаштиради. Ошқозонда эса қоннинг қочиши юз беради.
Спорт
Машғулотлар вақтида барча тизимлар ишга тушади. Овқатдан кейин машғулотлар учун тонус бўлмайди. Бундан ташқари, овқат ҳазм бўлиш жараёни ҳам кам ҳажмда юз беради.
Белдаги камар
Агар ортиқча еб юборган бўлсангиз, камарни бўшатманг. Айнан у истеъмол қилинганларни ошқозонда муайян ҳолатда ушлаб туришга ёрдам беради. Кийим «бўшатилиши» билан юк органга тушади, дарҳол қуйилган қон эса ҳазм қилиш жараёнини блоклайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади