07:32 / 19.09.2018
4 741

Карвондаги йўловчи

Карвондаги йўловчи
Йўловчилари жуда кўп бўлган карвон юриб борарди. Лекин, об-ҳаво ёмонлашиб, ёмғирлар қуйилиб, момоқалдироқ, чақмоқлар чақа бошлади. Чақмоқ карвонга яқинлашар, сўнг бошқа томонга кўчар, йўловчиларнинг атрофида тинмай айланар, уларни қуршаб олар эди.

Бироз юриб бўлганларидан сўнг, йўлбошчи карвонни бир дарахтдан эллик қадам узоқликдаги масофада тўхтатди. Ва:

– Карвонда ўлими ёзилган шахс бор. У сабаб бошқалар ҳам ҳалок бўлиши мумкин. Мен ҳар бирингизни бориб, ана у дарахтнинг танасини ушлашини, сўнг қайтишини хоҳлайман. Тақдирида шу чақмоқ сабаб ўлиши ёзилган инсон бўлса, уни чақмоқ уради. Ва у ўлади. Бошқалар ўлимдан қутулиб қоладилар! – деди.

Биринчи йўловчи юрак ютиб бориб дарахтни ушлади. Унга ҳеч нарса етмади. Тирик қолганидан хурсанд бўлиб кетди.

Бошқалар ҳам бирин-кетин дарахтни ушлашди. Охирги мусофир қолганда, ҳамма унга ўзгача кўз билан, кимдир раҳм-шавқат, кимдир уни карвон сафидан тезроқ чиқиб, дарахт сари одимлашини, тезроқ ўлишини, шу сабаб бу шумқадамдан қутулишни ўйлаб қарарди.

У аста, қўрқув ила карвондан ажралиб, дарахтга яқинлашди. Унинг танасини ушлаши билан чақмоқнинг қаттиқ, даҳшатли овозини эшитди. Карвонга ўгирилиб қаради. Карвон бир лаҳзада йўқ бўлган эди.

Кун ҳикмати

Ҳа, чақмоқ бир зарба билан карвоннинг барча йўловчиларини ҳалок қилди. Ўша охирги мусофир сабаб ҳарчанд унинг атрофида айланмасин, бошқаларга талофат етказмаганди.

Ибн Аббос айтадилар: «Агар осмон ер юзини ёпиб қўйса ҳам, Аллоҳ тақводорларга ундан чиқишлари учун, эшик очиб қўяди».

Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас» (“Анфол” сураси, 33-оят).

Агар одамларнинг ўзлари ораларидаги солиҳларнинг бошига етмасалар, уларнинг шарофати билан бутун бир оила, қишлоқ, шаҳар, юрт омонда қолиши мумкин!

Аллоҳ бизни тақдирлари яхшилликка ўзгартирилган, ишлари доим ўнгланган, дунё ва охиратнинг яхшиликлари берилганлардан қилсин!
Умму Абдуллоҳ таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Карвондаги йўловчи