Эмоция ва ҳис-туйғуга берилувчан инсонларни ҳаётимизда кўплаб учратамиз. Аслида бунинг ҳеч ёмон томони йўқ, қачонки у атрофдагилар билан муносабатни бузмаса.
Демак, эмоция, ҳис-туйғуларимизни қандай қилиб бошқаришни ўрганамиз. Асосий қоида: вазиятни ўзгартиролмасангиз, унга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.
Кайфият расво пайтда, ҳамма жойни остун-устун қилишдан олдин ушбу тавсияларни бажаришга уриниб кўринг:
1. Асабийлашишни бошлаётганингизни фаҳмлашингиз билан чуқур нафас олиб, оёқ ва қўл мушакларингизни таранглашитиринг, сўнг тезда нафасингизни чиқариб юборинг ва бўшашиб тинчланинг. Ушбу машқни 3 марта такрорланг.
2. Кўзларингизни юминг ва бир оз бўлса-да шу ҳолатда ўтиринг. Ўша дамда хаёлингизга ёмон фикрлар келтирмасликка ҳаракат қилсангиз, янада яхши бўлади (агар ёмон хаёллар келаверса, унда диққатингизни позитив ва сокинроқ нарсаларга қаратишга уриниб кўринг).
3. Жаҳлингиз чиққан пайт кўзгу қаршисига келиб юзингиз ҳолатига қаранг, жаҳл қилишга бўлган иштиёқингиз тезда сўнади.
Мувозанатли инсонлар эшикларни қарсиллатмайди, идишларни синдирмайди. Улар охиригача тинглашади ва бировнинг гапини бўлмайди. Гапиришга сўзлари йўқлигидан эмас, шунчаки жаҳл чиққанда ақл кетишини улар жуда яхши билишади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади