15:42 / 03.10.2018
6 441

Олимлар қаришни секинлаштирадиган моддани аниқлашди

Олимлар қаришни секинлаштирадиган моддани аниқлашди
Миннесота университети ва Майо клиникаси олимлари кўплаб мева-сабзавотлар таркибида мавжуд бўлган физетин моддаси инсон саломатлиги ва умри давомийлигига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Бу ҳақда Kun.uz нашрида айтилмоқда.

Ёш ўтгани сари инсон организмида ҳужайраларнинг қариш ва зарарланган ҳужайраларнинг тўпланиш жараёни юз беради, дейилади матбуот релизида.

Ёшликда иммун тизими организмни бундай ҳужайралардан осон тозалайди, аммо вақт ўтгани сайин тозалаш самарадорлиги пасайиб боради ва организмда зарарланган ҳужайралар тўплана бошлайди.

Тадқиқотчилар қари сичқонларда тажриба ўтказишди ва физетин организмдаги зарарланган ҳужайралар миқдорини камайтиришини, бу эса ўз навбатида саломатлик ва умр кўриш давомийлигига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлашди.

Тадқиқот натижаларига кўра, физетин ёрдамида организмнинг соғломлик даврини узайтириш мумкин.

Аввалроқ АҚШлик олимлар гуруҳи таом истеъмол қилиш оралиғини ошириш саломатлик ва узоқ умр кўришга ижобий таъсир қилишини аниқлашганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар қаришни секинлаштирадиган моддани аниқлашди