1. Сиз очиқ ва инсонларга ишонувчансиз. Атрофдагиларнинг сиз билан муносабатга киришиши осон. Сизни хотиржам инсон десак бўлади. Барчага бирдек яхши муомалада бўла оласиз.
2. Сиз қизиқарли, ноодатий ўзини ёрқин тақдим эта оладиган инсонсиз. Аммо ташқи кўринишингизга қараганда ички дунёйингиз жуда фарқли. Ичингизда безовталик, иккиланиш ва ишончсизликлар мавжуд. Баъзан эса қаттиққўл бўлишингиз ҳам мумкин.
3. Сиз ҳиссиётга берилувчан, тез қизишадиган инсонсиз. Ноодатий, креатив ва ижодий фикрлайсиз. Сизни хатти-ҳаракатларингиз баъзан атрофдагиларни ҳайратлантиради. Чунки сиз янги ғояларингизни рўёбга чиқаришдан чўчимайсиз. Аммо сиз билан муомилага киришиш ҳар доим ҳам осон кечмайди.
4. Сиз ўз кучингизга ишонмаяпсиз ва ўзингизни намоён қилишдан қўрқасиз. Унутманг ҳар бир инсон яралишига кўра ноёб ҳисобланади. Ўз орзуларингизни амалга оширишдан чўчиманг.
5. Сиз кўпинча ўзингизни болалар каби тутасиз. Хафачан, таъсирчан ва эгосентриксиз. Барча фикр ва ҳаракатларингизда билиб ё билмай эътибор марказига аввало ўзингизни қўясиз. Балки узоқ вақт сизга мустақил бўлишга имкон беришмагандир, шу сабабли муаммоли вазиятларни охиригача ҳал қилишда қийналишингиз мумкин.
6. Сиз ажойиб инсонсиз. Сизда фаоллик ва пассив қоришиб кетган. Сиз бир вақтнинг ўзида ҳам ғамгин ҳам қувноқ бўла оласиз. Фақатгина ўзингизга қизиқ бўлган инсонлар билан суҳбатлашасиз. Балки аҳамиятсиз нарсаларга ҳам безовталанасиз.
7. Сиз инсонларга осонгина ишониб кетмайсиз. Шу сабабли янги муносабатларга киришиш сиз учун қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо ўзингизга яқин бўлган кишиларингизни жуда қадрлайсиз.
8. Сиз ижодкор инсонсиз. Доимо бошқалар билан муносабат ўрнатишга интиласиз. Сиз билан суҳбатлашиш завқ бағишлайди.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”