Мутахассислар вазнни жисмоний юкламаларсиз камайтиришга ёрдам берувчи, танадаги ёғларни эритувчи ичимликлар рейтингини тузишди. Ушбу рўйхат Kun.uz нашри томонидан чоп этилди.
Рейтингнинг энг юқори поғонасидан кўк чой жой олган. У метаболизм – организмда моддалар алмашинувини тезлаштиришга ва бунинг натижасида ёғларни эритишга имкон берувчи флавонидлар ва кофеинга бой. Мутахассисларнинг айтишича, озиш учун кўк чойдан ҳар куни 2-3 чашка ичиш лозим.
2-ўринга томат шарбати қўйилган. Ушбу ичимликдан кунига бир стакандан истеъмол қилиш уни истеъмол қилмаганларга нисбатан бел қисмида 50 фоиздан кўпроқ ёғдан фориғ бўлишга олиб келади. Бундан ташқари, томат шарбати организмдаги холестерин даражасини камайтиради.
3-ўрин олма сиркасига берилган. У моддалар алмашинувини фаоллаштиради ва тўпланган ёғдан энергия манбаи сифатида фойдаланади. Вазн ташлаш учун ундан кунига 2-3 ош қошиқ сувга аралаштириб ичиш кифоя қилади.
Рўйхатнинг 4-ўрнини занжабил эгаллаган. Бу модда тўқлик ҳиссини кўпроқ ҳис қилишга имкон беради. Бир стакан занжабил ичимлигини олиш учун қирғичдан 1,5 чой қошиқ занжабил чиқариб, уни 10 дақиқа қайноқ сувда дамлаш лозим.
Рўйхатнинг сўнгги поғонасини оддий ичимлик суви эгаллаган. Кунига 8 стакан сув ичиш қориннинг шишиши ва ҳазм қилиш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи дегидратация ривожланиши хавфини камайтиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, организмда сув балансига амал қилиш самарали озишнинг гарови ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”