20:05 / 19.10.2018
6 435

Уй шароитида гўзалликнинг оддий шартлари

Уй шароитида гўзалликнинг оддий шартлари
Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблар таркибига тухум оқи қўшилса, фойдаси икки баробар ортади. Қолаверса, бундай ниқоблар хамёнбоплиги билан сизга манзур келиши аниқ. Ахир бор-йўғи тухум оқидан фойдалансиз, холос.

Пилинг дейсизми?

Бир дона тухум оқини кўпиртиринг-да, аталанган ҳолича юзингизга суртинг. Ниқоб қотгач, илиқ сувда чайиб оласиз. Мазкур усул юз терисини аъло даражада тозалаб, теридаги ўлик ҳужайраларнинг ажралишини осонлаштиради.

Ҳуснбузарни даволайди!

Вирус ва инфекция тушиши оқибатида келиб чиққан ҳуснбузарни даволашда тухум оқи қўшилган ниқоблардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бир дона аталанган тухум оқига озроқ асал қўшасиз. Истасангиз, тухум оқининг ўзини ишлатинг. Устма-уст суртилганида ҳосил бўлган юпқа плёнка тошма жойлашган тери катагини кичрайтиради.

Кўз остида қопча бўлса...

Бу муаммони ҳам тухум оқи ёрдамида ҳал этоласиз. Тухумни кўпиртириб, кўз остига юпқа қилиб суртинг-да, 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб олинг. Уч кунда бир маротаба бажарилган ниқоб кўз ости қопчасидан асар ҳам қолдирмайди.

Иммунитетга ёрдам керакми?

2-3 дона тухум оқини аталаб, тўғралган кўкатларни қўшинг. Сўнг ўсимлик ёғи солинган товада пиширинг. Кўкатли қуймоқ иммунитетни оширади. Сариғидан фойдаланилмагани ҳисобига аллергик реакциялардан хавфсирамасангиз ҳам бўлади.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй шароитида гўзалликнинг оддий шартлари