Канаданинг Альберта университети кардиологлари ўзлари ўтказган тадқиқот асосида юрак хуружи, ишемия ёки инсультни бошидан ўтказган одамлар ҳар йигирма дақиқада минимал ҳаракат қилиб турса, ўз умрларини максимал даражада узайтириши мумкин, деган хулосага келишди.
EurekAlertʼнинг ёзишича, шифокор Айлар Рамади Канада кардиоваскуляр жамияти конгрессида қилган чиқишида юрак касалликларига чалинган одамлар ҳар куни унча мураккаб бўлмаган жисмоний машқларни бажариб туриши лозимлигини қайд этиб ўтган.
“Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, юраги касал одам ҳар 20 дақиқада ўрнидан туриб, кейинги етти дақиқани жисмоний фаолликка бағишлаши керак”, - дейди у.
Унинг тасдиқлашича, ҳатто хона бўйлаб вақти-вақти билан айланиб юриш кунига 770 килокалория сарфлашган ёрдам беради. Олимлар жисмоний фаолликнинг йўқлиги организмда холестерин ва бошқа зарарли ёғлар йиғилишига олиб келишини эслатиб ўтишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”