17:50 / 05.11.2018
5 333

Отанинг ёши фарзандлар саломатлигига таъсир кўрсатиши аниқланди

Отанинг ёши фарзандлар саломатлигига таъсир кўрсатиши аниқланди
Калифорниядаги Стенфорд университети тадқиқотчилар гуруҳи ўтказган янги тадқиқот натижаларига кўра, ёш оталардан туғилган фарзандлар саломатлиги отасининг ёши нисбатан катта бўлган болаларнинг саломатлигидан яхшироқ бўлиши аниқланди. Бу ҳақида халқаро BMJ илмий журнали хабар бермоқда.

Бугунги кунгача кўплаб тадқиқотларда она организмининг ёши бола саломатлигига катта таъсир қилиши ҳақида айтиб келинарди. Шу боис, одатда аёллардаги туғиш ёшининг сўнгги муддати сифатида ўттизнинг охирги даврлари ва қирқ ёшнинг бошлари белгилаб олинган. Ундан кейинги туғруқлар бола, қолаверса, она саломатлигига бўлган хавф эҳтимолининг юқорилиги билан ифодаланар эди. Шу вақтгача боланинг соғлом, туғма нуқсонлардан холи туғилишида отанинг ёши инобатга олинмаган. Айрим тадқиқотлардагина отанинг ёши билан туғиладиган фарзанд саломатлиги орасида ижобий боғлиқлик мавжуд эканлиги ҳақида айтиб ўтилган.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, АҚШда 1970-йилларда 35 ёшдан катта аёллар учун биринчи туғруқ мамлакатдаги умумий туғруқнинг 2 фоизини, 40 ёшдан ошган эркаклар учун эса биринчи марта ота бўлиш кўрсаткичи 9 фоизни ташкил қилган.

Юқоридаги тадқиқот ишида олимлар 2007 йилдан 2016 йилгача бўлган вақтдаги 40 529 905 та туғруқ ҳолатини тадқиқ этадилар. Бунда отанинг ёши ҳамда туғилган янги чақалоқ ва она саломатлиги ўртасидаги боғлиқликни ўрганадилар. Дастлаб тадқиқотда таҳлил қилинаётган оналарнинг ёши, чекиш ёки чекмаслиги, туғруқлар орасидаги танаффус, ирқи, маълумоти бўйича гуруҳлаб олинган. Гуруҳлар бўйича текширилганда, отаси 45 ёш ва ундан катта бўлган фарзандлар отаси 25-34 ёшда бўлган фарзандлардан 0,12 ҳафта илгарироқ туғилгани, қолаверса, муддатидан аввал туғилиш эҳтимоли 14 фоизга кўпроқ эканлиги аён бўлган.

Отаси 45 ёшдан катта бўлган болалар ўртача 20,2 г енгил туғилган, шу билан бирга етарлича бўлмаган вазн билан туғилиш эҳтимоли 14 фоиз юқори бўлган (2500 граммдан кам). Шу билан бирга улар орасида янги туғилган чақалоқларнинг интенсив терапия бўлимига тушиш ҳолати ҳам 14 фоизга кўп, тиришиб қолиш эҳтимоли эса 18 фоизга юқори бўлган.

Янги туғилган чақалоқлар саломатлигини баҳоловчи Апгар тестига кўра отасининг ёши 55 ва ундан юқори бўлган чақалоқларда ҳам тест натижалари анча паст бўлгани кузатилган. Бундан ташқари, туғруқ жараёнидаги оналарда ўтказилган тадқиқотга кўра фарзанд отасининг ёши 55 ёш ва ундан катта бўлган ҳолларда аёлларда туғруқ вақтидаги қандли диабет касаллигининг юзага келиш эҳтимоли 34 фоиз юқори бўлган.

Тадқиқотчилар ушбу натижалар орқали қатъий бир хулосаларга келиш мумкин эмаслигини таъкидлашмоқда. Фақатгина улар ота ёши улғайиб борган сари унинг организмида ўзига хос ўзгаришлар юз бериши ва бу туғилажак ҳомила ҳамда она саломатлигига таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори эканини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Отанинг ёши фарзандлар саломатлигига таъсир кўрсатиши аниқланди