21:20 / 06.11.2018
3 657

Озиш учун офис бадантарбияси: фойдали бўлган 10 маслаҳат

Озиш учун офис бадантарбияси: фойдали бўлган 10 маслаҳат
Ўтириб ишловчи кишилар ўз кунини тўғри ташкиллаштирмаса, бутун умрга сурункали касалликларни орттириб олишади. Офис ишчисига таҳдид солувчи хавф – организмнинг бутун тизимини ишдан чиқарувчи гиподинамия. 8-10 соатлаб компьютер қаршисида ўтириб, кам ҳаракат қилганимиз боис энергия нотўғри тақсимланади ва ортиқча вазн шаклида тўпланади. Озиш учун офис бадантарбияси ушбу муаммони бартараф этишга йўналтирилган деб ёзади Kun.uz нашри.

Гиподинамия – мушак фаолиятининг етишмовчилиги – цивилизациянинг жисмоний меҳнатдан воз кечиши учун “мукофот”идир. Камҳаракатлик кўплаб жиддий касалликларни келтириб чиқаради – бу энг аввало, таянч-ҳаракат аппарати касалликлари, юрак-қон томир касалликлари, кичик тос органлари ва, албатта, семизлик.

Бош мия нейронлари учун глюкоза зарур, шунинг учун ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар ширинликларни яхши кўришади. Афсуски, организм углеводларнинг ортиқчасини заҳирага йиғиб қўяди, бу ерда эса ҳали тушлик бор...

Ўтроқ иш билан боғлиқ сурункали касалликлар профилактикаси ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини яхшилаш учун қачонлардир иш вақтида бадантарбия билан шуғулланиш амалиёти ўтказилган. Бугунга келиб Ғарб ва Япониянинг йирик компаниялари шундай йўл тутмоқда. Ғарбда соғлом ходимнинг ставкаси нимжон ҳамкасбиникидан юқори. Компаниялар шу тариқа касаллик варақаси ва тиббий суғуртадан тежайди. Баъзи халқаро корпорацияларда бу пункт регламентда аниқ ёзиб қўйилган: масалан, тамаки чекмайдиган ходим 5 фоизли устама ҳақ олади.

Озиш учун офис бадантарбияси сизни жуда яхши тетиклаштиради: уйғонишга ва қонни ҳаракатга келтиришга ёрдам беради. Кейин эса ишдаги вазифаларингизга қайтишингиз мумкин. Ишни бажаришга улгурмасликдан қўрқманг – бадантарбиядан кейин мия янги қон билан таъминланади ва сиз тезроқ фикрлай бошлайсиз. “Здоровье с Еленой Малышевой”да озиш учун офис бадантарбиясини қандай қилиб тўғри ташкиллаштириш мумкинлигига оид маълумотлар тақдим этилди.
  • Танаффусларни бадантарбия дақиқаларига айлантиринг. Бадантарбия – чекишни ташлаш учун ажойиб сабаб. Чекишга кетган вақтингизни ўз соғлиғингизни мустаҳкамлашга сарфланг! Ҳар икки соатда бадантарбия машқларини бажаринг ва компьютер қаршисидаги ҳар 45 дақиқалик ишдан сўнг кичик танаффус қилишни унутманг.
  • Ҳамкасблар билан бирга бадантарбия қилинг. Уларни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи бадантарбия қилиш зарурлигига ишонтиринг. Жисмоний машқларни бирга бижариш жамоадаги ўзаро муносабатларни ҳам мустаҳкамлаб, машғулотларнинг доимийлигини назорат қилишга ёрдам беради.
  • Раҳбариятни хабардор қилинг. Бўлим раҳбарингиз билан гаплашинг. Унга ўз ташаббусингиз ҳақида айтинг. Бу жамоадаги иш самарадорлигини оширишига ишонтиринг. Эҳтимол, жамоадаги нуфузини ошириш учун унинг ўзи бадантарбия билан шуғуллангиси келиб қолар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сизнинг ғоянгиз эътиборсиз қолмайди.
  • Нонконформист бўлинг. Ҳамкасбларингиз ташаббусни қўллаб-қувватлашмаса, ёлғиз ўзингиз бадантарбия билан шуғулланинг. Ҳеч нимадан уялманг ва бошқача қарашлардан қўрқманг. Соғлиқ биринчи ўринда. Вақт ўтгач кимлардир сизнинг сафингизга қўшилиш эҳтимоли юқори.
  • Пиёда юринг. Пиёда юриш имконингиз бўлса, транспорт воситаларини четлаб ўтинг. Автомобиллардан кўра жамоатчилик транспортларини танланг. Агар кўп қаватли бинода ишласангиз, лифт эмас, зинадан фойдаланинг.
  • Куч талаб қилувчи машқлардан қочманг. Улар сизга қийиндек туюлса-да, бундай машқлар ҳам керак. Офис бадантарбиясидаги куч талаб қилувчи машқларнинг аксарияти вазнни сақлаб қолишга йўналтирилган. Вақт ўтган сари сиз янада кучли бўлиб, уларни кўпроқ бажара бошлайсиз.
  • Тажриба қилишдан қўрқманг. Икки ойлардан кейин бунга ўрганиб кетасиз ва бу машқлар сизга ҳаддан ташқари осондек туюлиши ҳам мумкин. Бадантарбияга айнан ўзингизга тўғри келувчи жисмоний машқларни ҳам қўшинг.
  • Столдаги тартибни ўзгартиринг. Кўпроқ ҳаракатланишингиз учун столдаги предметларни ўзингиз учун максимал ноқулай ҳолатда жойлаштиринг. Масалан, степлер стол остида, телефон столнинг узоқ бурчагида ва ҳ.к. Умуман, смартфонни четга суриб, иш вақтида ўзингизни фаол тутинг.
  • Тўғри ўтиринг. Компьютерда ишлашда тўғри ўтириш кераклиги ёдингизда бўлсин. Оёқларингизни чалиштириб ўтирманг ва букчайманг. Хўжалик бўлими мудирини тўғри ўтиришга мўлжалланган сифатли офис креслосини харид қилишга кўндиринг.
  • Фитнес – баҳона эмас. Ишдан ташқари вақтда спорт билан шуғуллансангиз ҳам, офис бадантарбиясидан қочманг. Албатта, биргина бадантарбиядан озиб қолмайсиз, шундай бўлса-да, у сизнинг асосий иш кунингиз мазмунли ўтишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиш учун офис бадантарбияси: фойдали бўлган 10 маслаҳат