07:58 / 08.11.2018
4 134

Кўз қувончи

Кўз қувончи
Фарзанд неъматининг шукри тарбия билан бўлади. Тарбия дағаллик ва қайтариш билан эмас, меҳрибонлик ва тушунтириш билан бўлиши лозим. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли ўрнак бўлганлар. Набиралари Ҳасан ва Ҳусанни ўпганида ўша ерда ўтирган Ақраъ ибн Ҳобис Ат-Тамимий: “Менинг ўнта болам бор уларнинг биронтасини ўпмаганман” — деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир нигоҳ ташлаб қўйдиларда сўнг: “Ким меҳрибонлик қилмас экан, меҳрибонлик кўрмайди”, дедилар. Бу ҳадисда ота-она фарзандга меҳрибон бўлиб, уларга қаҳр қилмаслиги лозимлиги уқтирилмоқда.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо фарзандларга чиройли одоб ва ҳусни-хулқ ўргатишимизга буюриб: “Фарзандларингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринг ва уларга одобни ўргатинг”, деганлар.

Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бола тарбияси хақида шундай дейди: “Бола ота-онага омонат бўлиб, унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади агар яхшилликка ўргатилса ўшандай ўсади унинг савобига ота-онаси ва мураббийи шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади унинг гуноҳига ҳам ота-онаси ва мураббийи шерик бўладилар. Улар уни сақлашлари, таълим-тарбия беришлари лозим унга яхши ахлоқларни ўргатсинлар уни ёмон болалардан сақласинлар”.

Фарзанд тарбиясида оиланинг тинч-тотувлиги, ундаги соғлом муҳит муҳим омиллардан ҳисобланади. Оиладаги биз унчалик эътибор бермайдиган кичик уруш-жанжаллар ҳам бола руҳиятига жуда ёмон таъсир қилиши мумкин. Илоҳо, фарзандларимиз соғ-омон, чиройли хулқ ва мустаҳкам иймон соҳиблари бўлиб, доимо кўз қувончимиз бўлиб юришсин!
Жуманазар РИСҚУЛОВ,
Сирдарё вилояти “Ахмад Яссавий”
жоме масжиди имом хатиби

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўз қувончи