
• Бировга қўнғироқ қилишдан, қисқа хат ёзишдан олдин унинг рақамини аниқлаб олиш лозим.
• Қўнғироқ қилишдан олдин қўнғироқ қилинаётган шахс истироҳат қилаётган ёки қилмаётгани, банд ёки банд эмаслигини аниқлаб олиш керак.
• Бир марта қўнғироқ қилганда жавоб берилмаса, орадан бироз муддат ўтказмай туриб, қўнғироқни қайтариш беодобликдир.
• Уч марта қўнғироқ қилингандан кейин ҳам жавоб бўлмаса, қўнғироқ қилишни тўхтатиш лозим.
• Чақирилган одам алоқага чиққанда, чақирувчи биринчи бўлиб салом бериши керак.
• Қўнғироқ келганда, гўшакни олгач, “Лаббай” ёки шу каби гўзал ибора билан сўз бошлаш одобдандир.
• Уяли алоқа воситасида узоқроқ гаплашмоқчи бўлган одам суҳбатдошидан изн сўраши лозим.
• Уяли алоқа воситасида сўзлашиш давомида кавшаниб туриш ўтакетган беодобликдир.
• Телефонда овозини сохталаштириб гапириш ёки ёлғон хатлар ёзиб, ўзгаларни масхара қилиш мумкин эмас.
• Ўзаро сўзлашувни тамомлагач, гўзал сўзлар ва эзгу тилаклар билан хайрлашиш керак.
• Бировнинг телефон рақамини ўзининг рухсатисиз бошқаларга бермаслик талаб этилади.
• Чиқимдан қочиб, бировнинг телефонига рақамини чиқариб қўйиш ва унинг жавоб қайтаришини кутиш беодобликдир.
• Қўнғироқ бўлган пайтда жавоб беролмаган киши имкон топган заҳоти жавоб қайтариши лозим.
• Ўзига келган ҳар қандай хатни бошқаларга тарқатавериш мумкин эмас.
• Кишиларга уяли алоқа воситаси орқали хат ёзишда ҳам одоб-ахлоқ, шариат чегараларига риоя қилиш лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
“Ижтимоий одоблар” китобидан
“Ижтимоий одоблар” китобидан
Манба: Fitrat.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар