22:50 / 13.11.2018
4 372

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (4-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (4-қисм)
21. Сиҳатларига катта эътибор беринг. Агар ёшлари ўтиб қолган бўлса, ҳарорат ўлчагич, қанд миқдорини ўлчагич, уйғотиш, турғазиш учун хос бўлган воситалар ва бошқа шу каби воситаларни ўз вақтида етказиб туринг.

22. Сиҳатларидан хотиржам бўлиб туришлари учун ойлик текширувни йўлга қўйиб боринг.

23. Ёшларига муносиб бўлган эҳтиёжларини қондиринг. Ўсмирлик даврида муайян зарурий нарсаларга эҳтиёжлар бўлади, балоғатга етганлик даврида бошқа нарсаларга эҳтиёж сезилади. Улар сизга эрта болалик даврларидан буён қандай ёрдам берган бўлса, сиз ҳам уларга шундай ёрдам қўлингизни узатинг.

24. Хасталикларида сиз ҳам улардек хаста бўлинг. Тузалганларида эса бундан жуда ҳам бахтиёр бўлганингизни изҳор қилинг. Уларнинг ҳақларида доимо дуода бўлинг. Касал жойларига қўлингизни қўйиб, Қуръон оятларини, саҳиҳ руқя ҳадисларини ўқиб дам солинг ва бу билан сиз ҳам яхшилик, ҳам Аллоҳнинг инояти ила саломатликларига сабаб бўласиз.

25. Касал чоғларида тезда тузалиб, яхши аҳволга келишларини айтиб хотиржам қилинг. Аҳволлари ҳақида хеч қандай ёмон гап эшитишларига йўл қўйманг. У зотга озор берадиган ҳар қандай воқеанинг хабаридан узоқда тутинг. Балки бу Аллоҳнинг инсон ҳаётида тайин қилган суннати эканини, синов бекати экани ва гуноҳларга каффорат бўлиб, тез орада аввалгидек яхши бўлишлари ҳақида хушхабар беринг.

26. Уларга яшаётган жойларидаги энг яхши мутахассис шифокорларни сафарбар қилинг. Агар ярасалар, шифокор ҳузурига ўзларини олиб боринг. Шифокорлар билан онангизнинг аҳволлари яхши эканлигини айтиб, хотиржам қилишга келишиб олинг. Гўё дардлари осонгина келиб кетадиган хасталикдек бўлсин.

27. Уларни силаи раҳм (яъни қариндош-уруғчилик ришталарини боғлаш) да ёрдам беринг. Уларни ўзларига яқин олган дугоналариникига, қариндош-уруғларникига олиб боринг. Бу билан уларга сурур бахшида қилган, силаи раҳмга бўлган аҳамиятларининг кучайишига ва Роббиларига итоатнинг зиёда бўлишига сабабчи бўлган бўласиз. Қариндош-уруғларга онангиз беришлари учун муносиб ҳадялар олиб беришингиз яхши бўлади.

28. Уларга бир қути қилиб бериб, ичига хилма хил егуликлар, ширинликлар, ўйинчоқ ва кичик совғалардан солиб туринг. Улар ҳам неваралари ҳузурларига борганда ўшалардан берадилар, невараларнинг ҳам бувиларига бўлган муҳаббатлари зиёда бўлади ва уларга ошно бўладилар.

29. Узоқ масофага cафарга чиқмоқчи бўлсалар, улар билан бирга чиқинг, ҳар вақт ва ҳар ерда уларнинг ёнида бўлинг. Уйларидан то истаган жойларига етиб олгунларича ёнларидан силжиманг. Агар йўқ бўлсалар, улар билан доимий равишда мулоқат қилиб туринг.

30. Маҳзун бўлганингизни уларга кўрсатманг, бетоблигингиз ҳақида ҳам шикоят қилмангки, улар бундан хавотир олиб ўкинмасинлар. Ҳаммаси жойидалигини, хотиржамлигингизни айтинг. Шунингдек, Аллоҳ ёрдам беришини, ўзингизга яхши қарашингизни таъкидланг.

Давоми бор... [leech=https://zamin.uz/hayot-tarzi/44754-onaga-yahshilik-qilishning-150-usuli-1-qism.html].

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (4-қисм)