61. Супермаркетлар ёки қиммат бозорларга борсангиз, ўзингиз билан олиб боринг, гоҳида бу уларнинг орзулари бўлади. Буни амалга ошириш қўлингизда экан, нега қилмайсиз?..
62. Уларга отангизга ҳадя қилишлари учун эркаклар совғасидан ҳам олиб бериб туринг. Бу билан сиз ҳар иккисига ҳам яхшилик қилган бўласиз.
63. Отангизга тасаннолар айтинг. Онангизнинг олдиларида отангиз билан бўладиган муомалани яхши ва гўзал қилинг. Албатта, бу ҳолат онангизни фахрлантиради.
64. Уларнинг муомалаларини, уйни идора (тартиб) қилишларини, хўжайинларига итоатларини мақтаб туринг. Бу уларни руҳлантиради, ўринларини оширади ва ўзларига бўлган ишонч ортади.
65. Кўпинча оилада онага энг яқин фарзандлар – қиз фарзандлар ҳисобланади. Уларнинг сирларини сақланг, ўзингизнинг сирларингизга шерик қилинг. Уларни ҳар доим тушунишга ҳаракат қилинг. Шундай яқин бўлингки, гўё улар сизни бу каби муомалаларда ўзларининг дугоналаридек кўрсин.
66. Албатта, фалокат ва машаққат каби синовларда онанинг ўғил фарзандларга муҳтож бўлади. Бундай ҳолларда ўғилларнинг онага мустаҳкам суянчиқ бўлишлари, қийинчиликда у зот билан бирга бўлишлари лозим. Улар билан бирга бўлинг, суянчиқ бўлинг, қувватингиздан, тўғри фикрингиздан уларга беринг.
67. Опа-сингилларингизга лутф қилинг, улар билан самимий бўлинг. Опа-сингилларингиз билан бўладиган ишларда одобли бўлинг. Уларга тез-тез ҳадялар улашиб туринг. Бу онанинг бахти устига бахт қўшади. Чунки она қизларига меҳрибонлик қилганни яхши кўради.
68. Онангиз қиладиган ишларидан ор-номус қилманг. Гоҳида у ёшларига муносиб бўлади. Балки улар билан фахрланинг. Албатта, бунга рози бўлинг. Рози бўлгандан рози бўлади, ғазаблангандан ғазабланади. Шуни ҳам унутмангки, буларнинг бари шариат чегарасидан чиқадиган, урфга зид ишлар бўлмасин.
69. Фарзандларингизга онангизни эъзозлашни ўргатинг. Ҳар хил муносабатларда уларнинг ҳадялар беришларини таъминланг ва шуни йўлга қўйиб боринг.
70. Қариганларида қўлларидан ушлаб юринг, оёқ кийимларини тайёрлаб туринг, йўлларини кўрсатинг. Албатта, сиз уларга қарашга энг ҳақли инсонсиз!
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”