Қайнона тарафидан жанжалнинг бир неча сабаблари бўлиши мумкин.
1. Энг биринчи муҳим сабаби шуки, хонадонда диндан анча узоқлик ёки динга амал йўқлигидир.Агар Аллоҳ таъолонинг динига амал қилинса, бу мусибат ва балолар ўз-ўзидан бартараф бўлиб кетади. (Қайнота ҳам, қайнона ҳам, куёв ҳам, келин ҳам ўз ўрнини ва ўз вазифасин билади).
2. Баъзида қайнонанинг қалбида ўз-ўзидан шундай бадгумонлик пайдо бўладики, мен ўғлимга барча қийинчиликларга бардош бериб, ўз она сутимни бердим. Энди янги келган бир қиз уни эгаллаб олади, кейин эса ўғлим менинг қўлимдан чиқиб кетади...
Бундай ҳолатда келин амалий ҳаракат қилиб, қайнонанинг бу бадгумонини бартараф қилишга ҳаракат қилиши ва доим фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони қилавериши керак бўлади: “Эй, Аллоҳим! Қайнонам қалбига менга бўлган муҳаббатни солиб қўй!”
3. Кўпинча қайнона ўзини уйнинг эгаси ҳисоблайди.Бутун уйда унинг айтгани айтган, дегани деган бўлади.У ўзининг тоқати ва ихтиёри ила уй ишларини ўз ҳохишига мувофиқ қилади.Энди келин келгандан кейин унда шундай хавф пайдо бўладики, эҳтимол, келиннинг уй ишларига аралашиши сабабли менинг уйдаги эгалигим якун топар...
4. Баъзи қайноналар нафақат эрининг мол-мулкларига ўзларини эга деб биладилар, балки, ўғлининг даромадини ҳам назоратларига оладилар.Келин ундан ўз ҳаққини сўраса, бунга чидай олмайдилар...
5. Баъзида қайнонанинг қалбида шундай ваҳима пайдо бўладики, келин менинг уйимдаги нарсаларни ота-онасининг уйига ташийди...
Қачонки, бирор ишда азгина ваҳима пайдо бўлса, бунинг ортидан бадгумонлик жараёни бошланиб кетади...Бунда бир неча диди-диди гаплар пайдо бўлиб, арзимас нарса катта тоғларга айланиб кетади...
6. Кўпинча қайнона ўзи ҳам келин бўлган вақтини унутиб қўяди.Агар ўзи ҳам бир вақтлар келин бўлганини ёдида сақласа, келин ҳам бир инсон эканлигини, (кимнингдир суюкли фарзанди эканлигини), унда ҳам қалб борлигини тушуна олади...
7. Жуда кўп қайноналар жаҳлдор ва қаттиққўл бўладилар.Ўзининг қаттиққўллиги сабабли, на ўзи хотиржам яшайди ва на келинни эркин нафас олишига қўяди.Ҳар ишда уни айблайверади...Охири келин ҳам қачонгача жим туради...
Аллоҳ таъоло бундай жанжаллардан барча хонадонларимизни Ўзи асрасин! Омийн.
"Ҳазрати Али" жоме масжиди имом ноиби
Абдулқайюм Комил ўғли
Абдулқайюм Комил ўғли
Манба: ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”