71. Фарзандларингизни онангизга яхши муомалада бўлишга ва бу ишда мусобақалашишларига замин яратинг. Уларни бунда рағбатлантириш учун ютганларини мақтанг, розиликларини топганларини мукофотланг.
72. Албатта, ҳар бир она ўз уйига кўп аҳамият қаратади. Шунинг учун ҳам уй, хонадон чиройли ва гўзал кўринишда бўлишини таъминланг. Уйнинг озодалигини ҳар доим сақланг. Ҳар қачон ва ҳар доим онангиз қилган ишларга таҳсинлар айтинг.
73. Ётоқхона она учун махсус хона ҳисобланади. Уларнинг хоналарига муносиб турли-туман ашёлар жойланг. Ёки уларга хоналарининг чиройли бўлиши учун нима хоҳласалар, шуни қилишга қўйиб беринг. Шунингдек, меҳмонхона ҳам оналар учун энг аҳамиятли хона ҳисобланади. Ўша ерларни ҳам энг гўзал кўринишга олиб келинг.
74. Онангизнинг қариндошларига яхшилик қилинг ва бунда уларга шахсан ўзингиз ёрдамчи бўлинг. Уларнинг ораларини боғлашда сабаб бўлинг.
75. Агар уларнинг муайян қизиқишлари бўлса, вақтингизни шунга, яъни қизиқишларига сарфланг, қизиқишларини амалга оширишга эҳтиёж туюлган нарсаларни ҳозирланг.
76. Қизиқишларингизда улар учун ҳам ўрин ажратинг. Онангиз учун алоҳида бир иш қилинг. Мисол учун, шоир бўлсангиз, улар ҳақларида қасида ёзинг. Ёзувчи бўлсангиз, улар номига ёки улар ҳақига қисқа бир қисса ёзинг ва ҳоказо.
77. Баъзи жамиятларда оналар ўз исмларининг фарзандларининг фарзандларига қўйилишини яхши кўришади. Лекин бундан уларни фарзандлари турмуш ўртоқлари билан барқарор турмуш кечиришлари, ихтиёрни уларнинг қўлларида қолдириш тўхтатиб қолади. Қаршилик қилсалар-да, фарзандларингизни у зотнинг исмлари билан номласангиз, қалбларидан хос ўрин эгаллаган, уларга яхшиликларига жавоб қайтариб, қалбларида юксак мақомга кўтариласиз. Бундан уларни бенасиб қолдирманг.
78. Уловингизга ҳаммадан олдин онангизни миндиринг. Тушишда ҳам, чиқишда ҳам улардан кейин чиқиб, улардан кейин тушинг. Ёрдамингизга муҳтож бўлсалар, аксини қилинг. (Ҳар қайси маркаб ёки уловга ўтирганингизда, онангизнинг ортларида бўлинг. Мисол учун, учоқ, поезд ва бошқа транспорт воситаларига минилганда, онангиз ортларидан жой олинг. Тушишда ҳам чиқишда ҳам улардан кейин чиқиб, улардан кейин тушинг. Шу билан бирга буни ёнингизда қадрдонларингиз, ака-ука ва бошқа яқинларингиз билан бўлган вақтингизда ҳам, онангизни шундай кўринишда эъзозланг).
79. Уларнинг ёнларида қўрс-қўпол сўзлар, хунук сўзлар ёки кўча жаргонларини асло ишлатманг. Балки яхши фазилатларга (хислатларга) эга бўлган ибораларни, чиройли гапларни ишлатинг.
80. Баъзида фарзандлар томонидан болалар ва неваралар орасида онага яхши совға тақдим қилиш мусобақалари бўлиши мумкин. Шу каби ишларда болаларнинг қалбларида онанинг ўрнини юксалтириш, Аллоҳ таолодан кейин фазл эгаси она эканини эътироф этиш ва яхшиликка мусобақалашиш бор.
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”