91. Онангиз билан бир шаҳарда турсангиз, уйингиз уларга узоқ бўлса, у ҳолда уй орасидаги масофани имкон қадар яқинлаштиришингиз керак бўлади. Бу йўл билан сиз уларга яхшилик қилишга ҳарислигингизни кўрсатган ва яхшилик қилишни осонлаштирган бўласиз.
92. Агар бошқа шаҳарда ишласангиз, уларни зиёрат қилишга топилган фурсатни ғанимат билинг. Уларни ўзингизга муштоқ қилманг. Улар сиз туфайли қийинчиликларга сабр қилган, яхши ҳаёт кечиришингиз учун қийналган зотдир. Уларни кўп ҳам интизор қилманг. Сиз билан кўришиб, кўнгиллари яйрасин.
93. Агар бошқа бир шаҳарда яшасангиз, ёлғиз ўзингиз онангизни зиёрат қилишингиз кифоя қилмайди. Оналар учун фарзанддан ҳам ширин бўлган неваралари фарзанд ўрнида ўтади. Ҳар сафар фарзандларингиз ва аёлингизни ўзингиз билан олиб боринг. Бу онангизнинг мақомларига лойиқ зиёрат бўлади. Уларни кўриш билан бахтлари зиёда бўлсин.
94. Кўп ишларда ҳавою нафсингизга хилоф қилиб, онангизнинг ишларини, талабларини, хоҳишларини устун қўйинг. Агар уларни билдирмасалар ҳам, шундай қилинг. Чунки яхшиликнинг мукаммаллиги у зотнинг орзу истакларини бирор калима сўзламасларидан ерига келтиришингиздир. (Баъзида онангиз томонларидан нафсингиз (ўзингиз) хоҳламаган ишларга ҳам буюрилишингиз мумкин. Балки ана шундай ўринларда шайтон уларга қилаётган яхшилик, ихлос ва ахлоқингизни кўролмагач вас-васа қилишга ўтган бўлар. Шайтон онанинг буйруқларига «хўп» демаслигингизни истаётган бўлар. Сиз ўз нафс, истак-хоҳишингиздан вос кечинг ва онангизнинг амрларига «лаббай» денг. Уларни доимо масрур қилишга урининг ва ҳар доим буйруқларини сўзсиз бажаринг).
95. Доим ўзингизни қаттиқ тергаб туринг. Онангизга етарлича хизмат қиляпсизми ёки буни эплолмаяпсизми? Балки сиз онани рози қилишнинг бошқа йўлларини излашингиз керакдир. Бу сизни доим уларга янада кўпроқ яхшилик қилишга, розиликларини олишга ундайди.
96. Ота-онангизга нима қилсангиз, фарзандларингиздан эртами кечми қайтишини асло унутманг. Ҳаётингизда ва ўлимингиздан кейин бахтли бўлишингиз учун уларнинг ризоликлари йўлида ҳаракатда бўлинг. (Мисол учун, уларга яхшилик билан муомала қилсангиз, фарзандларингиздан ҳам шу қайтади. Ёмонлик қилсангиз, ёмонлигингиз ўзингизга қайтади. Уларга қўл кўтарсангиз, фарзандларингиздан калтак ейсиз).
97. Агар онангиз хаста бўлиб қолсалар, уларни ёлғиз қолдирманг. Ҳолатни ўз назоратингизга олинг. Барча вақтингизни у зот билан ўтказинг. Уларга қараб тура оладиган кишини тайинланг. Доимо ёнидагилардан ҳол-аҳволларини сўраб туринг, чунки улар заиф ҳолдалар, фарзандларига муҳтожлар. Онасини рози қилиб, нажотга эришадиганлар айнан шу вақтда билинади. Сиз улардан бўлинг. Уларнинг энг пешқадами бўлинг.
98. Ҳар доим ва ҳамманинг олдида либосларини, либос танлашдаги дидларини ҳам мақтангки, қалбларига хурсандчилик кирсин. Бу ишни ҳеч канда қилманг.
99. Уларга сафарингиздаги ҳодисаларни ва таассуротлар ҳақида батафсил сўзлаб беринг. Дўсту биродарларингиз билан тушган расмларингиз бўлса, уларни ҳам кўрсатинг. Ҳар бир сафар олдидан дуоларини олишни унутманг.
100. Онангизнинг ташвишларини малолланмасдан кутиб олинг. Фикр ва мулоҳазаларини ҳам очиқ кўнгил билан қарши олинг. Онангизнинг кўрсатмаларини товозе ва розилик билан бажаринг.
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”