11:11 / 26.11.2018
3 909

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (13-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (13-қисм)
111. Кўп болали оилалар бирор ерга дам олишга, саёҳатга ёки боққа айланишга чиқиб турганлари яхши. Чунки оналар ёшлари улуғ бўлганда, болаларнинг шовқинига тоқат қилолмайдилар.

112. Фарзандлар оналарига совға сифатида ва оналари олдидаги бурчларининг бир қисмини адо қилиш мақсадида молларидан бир қисмини ажратишлари муносибдир.

113. Фарзандлардан ҳар бирининг бошқаларидан ажралиб турадиган алоҳида хусусияти бўлади. Уларнинг орасида тиришқоғи, тўғри фикр юритадигани, қувноғи ва бошқа шу кабилари бор. Ҳар бир фарзанд ўзи эга бўлган хусусият билан онасига ёрдам бериши ва уни хурсанд қилиши керак.

114. Кам учрашиш – ёқимли меҳмон (меҳмонга тез-тез бориб турма – азиз бўласан). Бу барча ҳолатга тегишли қоида, лекин она ва фарзанд орасидаги муносабат бунда мустасно. Она боласини кўришдан ҳеч малолланмайди. Агар онангнинг қалбидаги муҳаббат зиёдалашишини хоҳласанг, ундан ҳеч узилиб қолма.

115. Онангизга замонавий алоқа воситаларидан олиб беринг ва ундан фойдаланишни ўргатинг. Ундан бўладиган харажатларни ўз зиммангизга олинг. Бу билан онангизга ва у зот билан боғланган кишига яхшилик қилган бўласиз.

116. Агар онангизнинг мобил телефонлари бўлса, у зот учун энг гўзал ибораларни танлаб, сўнгра жўнатишингиз яхши бўлади. Бу онангизнинг қалбини илитиб, сизга яқинлигини зиёда қилади.

117. Агар онангизни ёшлари катта бўлса, дўстларига совға улашишда ёрдамлашишингиз мумкин. Онангиз дўстларига ва танишларига совға қилишлари учун бир нималарни сотиб олинг ва уни гўзал тарзда ғилофланг.

118. Агар фарзандлар оналаридан ҳол-аҳвол сўраш учун қўнғироқ қилишса, гаплашишга шошилмасликлари керак. Балки ораларидаги мулоқотни хотиржам олиб боришлари, уларнинг гапларини эшитишлари зарур. Биз онамиз билан гаплашганимизда уларнинг аҳволларини сўрашимиз, ҳаётимиздаги қизиқ воқеалардан айтиб беришимиз, ишларимиз жойида эканини айтиб, уларни хотиржам қилишимиз лозим. Буларнинг барчасини малолланмасдан, сиқилмасдан ва узоқ мулоқотдан ёки вақтнинг озлигидан сабрсизланмасдан амалга ошириш даркор. Биз мулоқотни онамиз ўзлари якунламагунча тўхтатмаслигимиз лозим.

119. Онамизнинг олдларида сўзлашиш одобларига риоя қилишимиз керак. Овозимизни кўтармаслигимиз ёки шивирламаслигимиз, баҳслашмаслигимиз, улар ёмон кўрадиган наса ҳақида гапирмаслигимиз лозим.

120. Сафардан келганингизда сафар қилган шаҳрингиздан онангиз учун совға олиб, уларга тақдим қилинг. Бу совға сизнинг сафарингизни уларга эслатиб туради ва қайтганингиз учун бўлган хурсандчиликларини зиёда қилади.

Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (13-қисм)