131. Уларни ҳар замон ва ерда молиявий жиҳатдан таъминланг. Сиздан сўрагунларигача қўйиб қўйманг.
132. Агар онангизнинг эҳтиёжлари тушган нарсани харид қилсангиз ёки керакли бўлган нарсани олиб борсангиз, нарсаларнинг пулини улардан олманг. Балки уни кичик бир совға сифатида беринг.
133. Агар сиз банк ҳисоблари билан муомала қила олсангиз, онангиз учун банкдан алоҳида ҳисоб очинг ва уларга банкомат билан қандай ишлашни ўргатинг.
134. Агар онангизга нисбатан қандайдир номақбул ишга қўл урган бўлсангиз, уларга энг азиз одамни орангизда восита қилиб узр сўранг. Шоядки, узрингизни қабул қилиб, хатойингизни кечирсалар.
135. Агар онангизнинг ёшлари катта бўлса, уларга буни ҳис қилдирадиган сўзлар билан мурожаат қилманг. Бу уларнинг сиқилишларига сабаб бўлади ва қалбларини яралайди. Бундан ҳазир бўлинг.
136. Агар турмушда отангиз билан бўлган муомалаларида хато қилаётганларини кўрсангиз, буни уларга тўғридан-тўғри айтманг. Уларнинг ғурурларига жароҳат етмайдиган қилиб етказинг.
137. Доимо онангизнинг розликларига элтадиган янги воситалар ҳақида фикр юритинг. Атрофингизда оналарига яхшилик қиладиганлар ҳақида тааммул қилинг. Уларнинг фикрларини олиб, онангиз билан бўлган ҳаётингизга татбиқ қилинг.
138. Ҳеч қачон онангизга яхшилик қилишда бир чегарада туриб қолманг. Балки улар учун барча ишни қилинг. Бу сизнинг зиммангиздаги уларнинг энг кичик ҳақларидан саналади. Доимо уларга яна ҳам мукаммал, яна ҳам кўпроқ яхшилик қилиш йўлларини изланг.
139. Онангизнинг қайси ишлари, фикрлари, қарашлари бўлмасин, уни зоҳирингизда ҳам ботинингизда ҳам арзимас санаманг. Балки улардан баъзи бирларини амалга оширинг, баъзи бирларини яхши муомала қилиб тушунтиринг.
140. Онангизнинг сўзларини бўлманг, гапираётганларида ўз ишингиз билан шуғулланманг ёхуд улар билан гаплашаётганда бошқа кишини эшитманг. Онангизни жон қулоғингиз билан тингланг.
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”