Фото: mahalladosh.uz
Айрим ёшларнинг муомала одобини билмаслиги ҳақида кўп гапирамиз, танқид қиламиз. Аммо уларга баъзида ўзимиз ўрнак бўлиб қолаётганимизни ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Яқинда ишдан қайтаётсам, “Нексия” автомашинаси келиб, ёнимда тўхтади. Ҳайдовчи ойнани тушириб: “Туман марказига шу кўчадан буриладими?” деб сўради. Йўлни тушунтириб юбордим. Ҳайдовчи шартта машина ойнасини ёпди-да, газни босиб, тезликни оширди. Унинг ортидан чанг-тўзон кўтарилди...
Яна бир куни дўкондан ул-бул харид қилиб қайтаётсам, кўчанинг қарама-қарши томонида “Ласетти” тўхтади. 50 ёшлар атрофидаги бир эркак машина эшигини очиб, “Тўйхонага шу кўчадан борадими”, деб сўради. “Йўқ, бошқа йўлдан кетяпсиз, ортга қайтиб, нариги кўчадан буриласиз”, дедим. Ҳайдовчи машина эшигини қарсиллатиб ёпди-ю, рулни ортга буриб, тезда кўздан ғойиб бўлди.
Машинадаги икки йўловчининг узоғини яқин қилиб, тўғри йўналишга солиб юборганимдан хурсанд бўлдим. Аммо уларнинг салом йўқ, алик йўқ, мурожаат қилишлари менга ғалати туюлди.
Кўча-кўйда, транспортда, уйда ёки одамлар орасида “Раҳмат”, “Узр”, “Соғ бўлинг”, деган сўзларни эшитиш, инсоннинг дилига хуш ёқади, кайфиятини кўтаради. Аммо кейинги пайтда айтилиши осон, тарбияда салмоқли ўрни бор бу сўзларни унутиб қўяётгандекмиз. Бу ҳолат ким учундир гапиришга арзимасдек туюлар, аммо ёшлар тарбиясида муомала маданиятининг ўрни беқиёс эканини, лутфу карамли, юксак маънавиятли аждодларнинг меросхўри эканимизни унутмаслигимиз керак.
Нигора РАҲМОНОВА
Манба: mahalladosh.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”