Яқинда Американинг Калифорния штатида кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳодиса юз берди. Бир одам улкан темир сандиғини арзонгаровга сотиб юборганди. Сандиқ кимошди савдоси ташкилотчиларининг қўлига тушди ва улар темир сандиқни кимошди савдосига қўйишди. Савдо узоқ чўзилмади ҳам. Америкалик эркак бу сандиқни 500 долларга сотиб олди. Уйига келиб очгач эса даҳшатдан жони чиқаёзди. Не кўз билан кўрсинки, темир сандиқнинг ичида оз эмас, кўп эмас, 7,5 миллион доллар пул бор эди.
Аммо жуда тез кунда темир сандиқнинг собиқ эгаси пайдо бўлди ва пулларни қайтариб беришини талаб қила бошлади. Аслида Калифорния қонунларига кўра, ким нени сотиб олса, ичидаги ашқол-дашқоллари билан ўшаники ҳисобланади. Ҳеч ким бу қонунга қарши бора олмайди. Бироқ темир сандиқнинг янги эгаси инсоф-диёнатли чиқиб қолди. 1,5 миллион доллар суюнчи пули эвазига қолган пулларни бериб юборди.
Шу воқеадан сўнг интернетда минглаб одамлар эркакнинг тутган ишини муҳокама қилишди. Бировлар уни бўшанг ва аҳмоққа чиқарди. Лекин аксар одамлар уни оқлади. Айтишдики, бировнинг омонати, айниқса, пули рози-ризолик билан қўлга киритилмаган бўлса, ҳаром ҳисобланаркан. Бундай пуллар ҳеч қачон бахт келтирмас экан. Эркакка сандиқнинг собиқ эгаси чин кўнгилдан чиқариб берган 1,5 миллион доллар эса росмана бахт ҳадя этади. Негаки, бу пулларни ҳалол қилиб олди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”