“Aging Cell“ журналида чоп этилган мақолада аёлларнинг эркакларга нисбатан узоқроқ умр кўриш сабаблари ҳақида сўз боради.
Қайд этилишича, аёлларнинг узоқ умр кўриши уларнинг ҳаётга “соғлом кўз” билан қарашидан ташқари, заиф жинс организмида кексаликни секинлаштирадиган ирсий ҳужайралар нусхалари борлиги билан ҳам боғлиқ бўлиш мумкин.
“Биз аёлларнинг эркаклардан кўпроқ умр кўриш сабабларини анчадан бери ўрганиб келамиз. Кўпчиликнинг фикрича, жинслар ўртасидаги фарқларнинг эволюцион илдизлари бор” деган Калифорния университети тадқиқотчиси Дена Дубал.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда инсонларнинг ўртача умр кўриши 71 ёшни ташкил этмоқда. Бутун дунё бўйлаб аёлларнинг ҳаёт давомийлиги ўртача 73 ёшни барқарор кўрсатиб турибди, эркакларники эса 68 ёш.
Биламизки, эркакларнинг аёлларга нисбатан камроқ умр кўришига сабаб – уларнинг зарарли одатларга мойиллигидир.
Дубал ва унинг ҳамкасблари эса жинслар ўртасида умр кўриш бўйича фарқ фақат ижтимоий сабабларда эмас, балки ирсий омилларга ҳам алоқадор, деган хулосага келган. Уларнинг изоҳлашича, аёл ва эркак аъзолари ишлашидаги фарқ жинсий хромосомаларнинг қандай қурилганига боғлиқ.
Гап шундаки, “эркак” хромосома – “ Y“ таркибида ҳаёт учун муҳим генлар деярли йўқ. Шунинг учун ҳам уни бемалол геномдан олиб ташлаш мумкин. Аксинча “аёл” хромосомаси – “X” ҳаёт учун жуда зарур бўлган генларни ўзида сақлаб, унинг иш тартибидаги бузилиш ёмон оқибатларга олиб келади.
Дубал ва унинг жамоаси аёллар узоқ умр кўришининг сири айнан “ X” хромосомасида, деган фаразни тажрибада синаб кўришди. Олимлар эркак ва урғочи кемирувчилар генига ортиқча “X” хромосомасини киритиб, уларни уч йил давомида кузатди. Тадқиқот натижаларига кўра, “XX” хромосомали кемирувчилар “XY” хромосомали кемирувчилардан кўпроқ муддат яшаган. Демак гендаги ортиқча “X” хромосомалар ҳаёт давомийлигини таъминлаб берган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?