Халқимизда “яхшилик қилган кишига қайтади” деган ибора бўлиб, бу бежиз айтилмаган. Чунки Яратган Роббимиз ўзининг каломида: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир” деган. Тафсирчи олимларимиз “яхшиликнинг мукофоти фақат жаннатдир” деб тафсир қилганлар.
Ҳикоя қилинишича, Мусо алайҳиссаломга бир уммат кўрсатилди. Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳга: “Эй Роббим, менга шундай умматни кўрсатдингки, у уммат бир яхшиликни ният қилса, гарчи уни амалга оширолмасада, лекин сендан унга ўнта яхшилик қайтаркан, қандай ҳам бахтли уммат экан. Уларни менга уммат қилиб бергин” деди. Шунда Аллоҳ таоло: “Уларни сендан кейин келадиган охир замон пайғамбари бўладиган Муҳаммад алайҳиссаломга уммат қилиб бердим”, деди. Мусо алайҳиссалом: “Қанийди, мени охир замон пайғамбарига уммат қилганингда”, дея орзу қилганлари айтилади.
Ҳақиқатан, яхшилик қилган инсонга яхшилик қайтади. Яхшилик улашувчи инсон қилган яхшилиги самарасини нафақат ҳаётда, балки охиратда ҳам кўриши манбаларда зикр этилган. Бўлмаса, бир ўйлаб кўринг, Мусо алайҳиссаломдек пайғамбар нега пайғамбар бўлишдан кўра умматликни афзал кўрди экан-а?!
Афсуски, орамизда ҳали ҳам қўлидан келадиган, имконият ва фурсати бўла туриб бошқалардан озгина яхшилигини аяйдиганлар бор. Бироқ ўйлаб кўринг, ахир ота-боболаримиз “ўнг қўлинг берганни, чап қўлинг билмасин” деган ҳикматли сўзлари ила ҳатто яхшиликни ошкора эмас, балки яширинча қилишга тарғиб қилганларида қандай мақсадларни ҳис қилган деб ўйлайсиз?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Доимо яхшилик қилинг, агар яхшилик қўлингиздан келмаса, унда ёмонлик қилманг. Шуни ўзи сиз учун яхшиликдир” деганлар. Шундай экан, Аллоҳ барчамизни яхшилик улашувчилардан бўлишга муваффақ қилсин.
Сайфиддин МАНСУРОВ
Риштон тумани «Сано»
масжиди имом–хатиби
Риштон тумани «Сано»
масжиди имом–хатиби
Манба: ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?