
Мени ижтимоий тармоқда энг чарчатган нарсалар:
1. Тартибли илмдан узоқлашиш ва шунинг натижасида пайдо бўлаётган бўлмағур баҳслар (муҳими, бу тортишувларда ҳеч кимнинг енгганини кўрмадим ҳали);
2. Тарафкашлик (катта муаммоларни гапиришнинг фойдаси бормикин, шу арзимаган масалада шармандалик кўриниш зоҳир);
3. Гуруҳбозлик (майдалашишнинг яна бир хунук ифодаси);
4. Осмоний сўзлардан манфаат йўлида фойдаланиш (инсонмиз-ку дейишимиз мумкиндир, аммо барибир бу гап оқлаб бермайди бизни);
5. Тортишувда енгиш учун ҳадис излаш (қидириш тугмаси ҳам сезади қизараётган юзни);
6. Аллоҳ асрасин, шу мақсад йўлида ҳатто оят излаш (одам ўлгани яхши шу ишни қилганидан!);
7. Қилган амалини рўкач қилавериш (банда аслида ҳеч ким);
8. Ўтмиш билан яшаб қолиш ва ўша ўтмишни юзга солавериш (орқага қарайверган одам бехосдан чуқурга тушиб кетади);
9. Холисликни ўзини қўлловчилардагина кўриш (қийин, жуда қийин бу иллатдан қутулмоқ, аммо қутулмоқ керак, шуниси аниқ);
10. Самимиятдан узоқ хулосалар (бобомни соғиндим);
Кўпи ўзимда учрагани учунми, мазкур қусурларни дарров илғайман, мени алдай олмайсизлар, узр!
Хайрулла Ҳамидов
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар