Ширин газли ичимликларни хуш кўрувчилар нафақат семизликка, балки оғир буйрак хасталикларига ҳам дучор бўлишлари мумкин. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Sof.uz маълум қилди.
Кейси Ребхольц ўзининг Балтиморда жойлашган (АҚШ) Жон Гопкинс университетидаги ҳамкабслари билан уч мингга яқин афроамерикаликларнинг сўнгги 15 йил ичидаги ҳаётини кузатиб, шундай хулосага келишди. Шу йиллар ичида уларнинг 6 фоизга яқини сурункали буйрак касаллиги қурбони бўлишди. Бу экспертларга касалликнинг ривожланишига кўпроқ қайси омиллар таъсир кўрсатишини кузатишга имкон берди.
Маълум бўлишича, газли сув ва бошқа ширинликлар касаллик ривожланишининг асосий омиллари бўлишган. Шунга ўхшаш маҳсулотлар кўп истеъмол қилган эксперимент иштирокчилари ўртача 61 фоизга кўпроқ буйрак фаолиятидаги етишмовчилик ва сурункали буйрак касаллигига гирифтор бўлишган.
Олимларнинг ишончи комилки, олинган натижа ширинроқ қилинган ичимликлар савдосини қонун билан чеклаш ёки уларга қўйилган солиқларни ошириш кераклигидан далолат беради. Шу каби чоралар туфайли семизлик тарқалишини олдини олиш ва буйрак хасталигига чалинган инсонлар сонини камайтириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”