23:12 / 29.12.2018
4 488

Ўтган иш ўтди

Ўтган иш ўтди
Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдур. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўринмайдиган даражада ёпилади.

Бу ишлар энди ўтиб кетди ва тугади. Ўкиниш уни қайтармайди, ғам ўнгламайди, қийинчилик тирилтирмайди. Чунки улар йўқ бўлиб кетди. Сиз ўтган замон босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетган сояси остида яшаманг. Руҳиятингизни ўтмиш хаёлотидан сақланг. Нима, сизнингча, сув анҳор бошланган жойига қайтиб кетадими, қуёш чиққан жойига ботадими, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтадими? Қайтмайди! Демак, ўтган замонга қайғуришингиз, ундан безовта бўлиб, ёндириб қул қилувчи оловида куйишингиз, остонасига қулашингиз қўрқинчли ва даҳшатли ишдир.

Ўтган замон дафтарини ўқишингиз бугунги кунингизнинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларингиз парчаланиб, ҳозирги воқелигингизни барбод қилишдир. Аллоҳ таоло ўтган уммат ва уларнинг қилган ишларини эслатганидан кейин кетидан бундай деган: "Улар ўтиб кетган уммат(лар)дир...". Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жасадини ёриб кўриш ва тарих ғилдирагини орқага қайтаришдан фойда йўқ.

Ўтиб кетган ишга қайтмоқчи бўлган одам худди унни яна тегирмонда чиқараман ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман деган одамга ўхшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига “Йиғлаганинг билан ўликлар гўридан чиқиб келмайди“, дейишган.

Эшакка: "Нима учун сени етаклашганида тисарилмайсан?" дейишса, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан. Ҳа, у ҳақиқатни тан олиб, май ўтмиш билан машғул бўламиз ва тузатишимиз керак бўлган камчиликларимизга парво қилмаймиз. Агар инсон ва жинлар тўпланишиб, ўтмишни қайтаришга уринсалар ҳам, асло уни қайтара олишмайди. Зеро, бу бўлиши мумкин бўлмаган ишдир.

Орқага қаралмайди. Шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳаёт қонунига тескари иш қилманг.
"Ўкинма" китобидан

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўтган иш ўтди