СИГИР: — (1901, 1913, 1925, 1937, 1949, 1961, 1973, 1985, 1997, 2009)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил сигир мучалида таваллуд топганлар учун унумдор кечиши кутилмоқда. Сизни ҳам ишда, ҳам бизнесда, ҳам шахсий ҳаётда ёрқин лаҳзалар, бетакрор онлар қарши олади. Фақат сиз бу натижаларга эришиш учун сал қайсарроқ ва инжиқроқ бўлишингиз лозим. Бундан ташқари, атрофдагиларнинг ҳар бир гап-сўзларини таҳлил қила билинг. Акс ҳолда танқидлар сабаб бўлиб кўпчиликнинг дилига озор беришингиз мумкин. Йил давомида сурункали хасталиклар қайталаниш эҳтимоли бор. Оиласизлар орзусидаги инсонни учратади ва тўнғиз йилида бахтли ҳаёт қуради.
САЛОМАТЛИГИ
2019 йил саломатлигингиз мустаҳкам кечишидан дарак берган. Фақат сиз бу илтифотга жавобан соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлишингиз керак. Айниқса, тўғри, режим асосида, меъёрни унутмаган ҳолда овқатланишга эътибор қаратишингиз зарур. Бундан ташқари, зарарли одатлардан албатта воз кечинг. Спиртли ичимликлар ичманг, жисмоний машқлар билан банд бўлинг. Айримлар руҳий жиҳатдан йил бўйи безовта бўлишлари кутилади. Меҳнаткаш дўстларимиз тез-тез ҳолсизликдан шикоят қила бошлашади. Билинг, ишлаган одам дам олишни ҳам билиши лозим. Сабзавотлар, витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Тоғ ён-бағирларига чиқиб дам олинг, ҳаво алмаштиринг.
АЁЛЛАР
Сигир мучалида туғилган аёлларнинг кўпчилиги 2019 йили феълига хос бўлган қайсарликдан воз кечиб, янада мулойимлашишлари зарур. Шунда эзгулик ҳамроҳингизга айланади.
Турмушга чиқмаган қизлар тўнғиз йилида алданиб қолишдан сақлансинлар. Янги танишувларни, хушомадларни яхшилаб таҳлил қилинг. Қайси йигит севги изҳор қилса ишониб кетаверманг. Оилали аёллар биринчи ўринга оиласини, турмуш ўртоғи ва фарзандларини қўя билиши лозим.
Аёллар 2019 йили молиявий инқироз каби кўнгилсизликлардан нари бўлишади. Раҳбар лавозимда ишлаётганларнинг мартабаси янада ошиши ҳақиқатга яқин. Ёқимли харидларга ҳам йўл беринг. Фақат пулни тежаб сарфлашни ҳам унутманг.
ЭРКАКЛАР
2019 йил ёз ойларига бориб сигир мучалида туғилган эркаклар моддий жиҳатдан аҳволини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда. Тадбиркорлар ҳам айни ёз палласида муваффақиятли келишувларни амалга ошириб, мўмай даромад эгасига айланади.
Мартаба, лавозим ошишини тушунса бўлади. Бу эркак киши учун жуда керак. Лекин саломатликни унутиб қўйсангиз, у ёмонлашиши, оқибатда ўша мартаба ва лавозимлар ҳам сиздан юз ўгириши тайин.
Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан бир-бирингизни тушунган ҳолда иш тутсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Аҳиллик туфайли рўзғорга барака киради. Оила қурмаганлар эмоция қулига айланиб қолмасдан, хотиржамлик билан ҳаракатлар содир этсалар бахт албатта юз кўрсатади.
Манба: "Ҳордиқ" «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”