Янги йил оловли бурж соҳиблари – Қавс (Ёй), Асад (Арслон) ва Ҳамал (Қўй) учун энг омадли бўлади. Улар ҳаётнинг барча жабҳасида мувафаққиятга эришадилар, айниқса, карьера ва даромад бобида.
“Қавс ва Асад буржи остида туғилганларга энг кўп омад кулиб боқади. Бунинг сабаби Қавснинг Юпитери. Асадларга ёзда, август ойида, Қавсларга эса январь ойининг ўзидаёқ омад кулиб боқади. Ҳамал буржи остидаги туғилганларга эса, бу Юпитердан, асосан, январь-февраль ойида омад кулиб боқади”, - деди астролог Павел Чудинов.
Яна иккита омадли бурж соҳиблари - бу Мезон (Тарозу) ва Далв (Қовға) буржи вакилларидир, деб қўшимча қилди астролог Лилия Любимова. Унинг сўзларига кўра, бу бурж вакиллари ўз омадларини қўлдан бой бермасликлари муҳим бўлади. Ўзларининг тақдир белгиларига диққатли бўлишлари керак. Омадли имкониятларни қўлдан бой бермай, тўғри келиб қолган қулай ва омадли вазиятлардан фойдаланиб қолишлари муҳим.
Шу билан бирга Любимова Саратон (Қисқичбақа) ва Савр (Бузоқ) буржи вакилларини осойишта йил кутаётганини маълум қилди.
Жадий (Тоғ эчкиси) буржи остида туғилганларни янги ҳаёт даври кутмоқда.
“Жадийлар ҳаётида катта ўзгаришлар кутилмоқда, лекин бу ўзгаришлар икки йил ичида бўлиб ўтади, яъни яқин келажакдаги икки йил давомида ҳаётларида катта ўзгаришлар рўй беради”, - дейди Павел Чудинов. Бу жараён ҳаётларини бутунлай ўзгартириб юборади. Сабрли ва эҳтиёткор бўлиш лозим.
Лилия Любимова Жадийларга иш борасида эҳтиёткор бўлишларини тавсия қилди. Масалан, агар улар бирор бир лавозимни эгаллашни режалаштираётган бўлишса, бу ҳақда ҳаммага жар солиш шарт эмас: “кўз тегиши мумкин”.
Шунингдек, астролог Жавзо (Эгизаклар), Сунбула ва Ҳут (Балиқ) буржи остида туғилганлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари зарурлигини таъкидлади. Уларни мураккаб йил кутмоқда. “Бу бурж вакиллари эҳтиёткорроқ бўлишлари керак, чунки улар ҳаётида салбий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Улар кўпроқ ўз соғликларига эътибор беришлари керак”, - деди у.
Сунбула, Ҳут ва Жавзо вакиллари камроқ жанжаллашишлари керак. Ҳар бир ишга эҳтиёткорлик билан ёндашиб, жарималарни ўз вақтида тўлаб боришлари керак.
Манба: sputniknews-uz.com “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди