АЖДАҲО: (1904, 1916, 1928, 1940, 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012 йй)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил сизга омад ва бахт ваъда қилмоқда. Бу йили сиз қайғулардан деярли йироқ бўласиз. Кўпроқ куласиз. Мартабангиз аъло даражада бўлади. Шахсий ҳаётингизда тўкинлик ва сокинлик ҳукм суради. Айримлар баҳор ойларига бориб ўз орзусидаги ишни топишлари, шу йўл билан моддий фаровонликка эришишлари мумкин.
Орзуларингиз ушалиши ҳам енгил кечади. Кимда ким шахсий бизнесини очиш ниятида бўлса, сира иккиланмасдан бу ишга киришавериши мумкин. Башарти кимгадир анчадан бери ишончингизни йўқотган бўлсангиз, у одам билан муносабатларни узганингиз маъқул.
САЛОМАТЛИГИ
Иншооллоҳ, тақдирнинг фавқулодда зарбаларини кўтаришга ҳали кучингиз етади. Агар ўзингиз ташаббус кўрсатиб тақиқланган йўллардан юра бошламасангиз, саломатлигингиз панд бермоқчи эмас. Мабодо саломатлигингиз ёмонлашса, билингки, бу жисмоний зўриқиш туфайли юзага келади. Баъзилар депрессия ҳамда уйқусизликдан безовта бўлиши мумкин.
Йил давомида тоза ҳавода кўпроқ кезишингиз тавсия қилинади. Қурбингиз етса, албатта спорт билан шуғулланинг. Ҳеч қачон тўйиб таом еманг. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммо пайдо бўлади.
АЁЛЛАР
Ёлғиз аёллар ва қизлар шахсий ҳаётида танаффуслар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. 2019 йили қарама-қарши жинс вакилларининг икки кўзи сизда бўлади. Бўлғуси жуфтингизни танлаш имконият кўп ва хўб бўлади. Шундай экан, сира шошмасдан ўзингизга маъқул инсонни танлайверинг. Оилали аёллар турмуш ўртоғининг ташқи кўринишидан тортиб иссиқ-совуғигача назорат остига олишлари керак бўлади. Оилада барибир жанжаллар бўлиб туради. Сиз имкон доирасида оғир-босиқ, итоаткор бўлсангиз, жуфтингиз хотиржам ва қувноқ бўлади, ишлари ҳам бароридан келади.
ЭРКАКЛАР
2019 йили эркаклар мартабаси юқори чўққилар сари кета бошлайди. Фақат ўзингиз ҳам фаол бўлсангиз бас. Йил давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ малакангизни оширишингиз талаб этилади. Бажариб турган ишингиздан кўнглингиз тўла қолмаса, шахсий бизнесга қўл уринг. Бу иш тўнғиз йилида жиддий тўсиқларга учрамайди.
Шахсий ҳаётда шуни яхшилаб эслаб қолингки, тўнғиз йили хиёнатларни хушламайди. Оиласизлар йил бўйи қарама-қарши жинс вакилаларининг диққат марказида бўлади. Оилалилар ҳаётида эса ёқимли хабарлар кўп бўлади. Янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Асосийси, шахсий ҳаётда жуфтингиз билан жанжаллашишдан сақланинг. Қолганлари тобида бўлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди