07:43 / 09.01.2019
12 513

Тўнғиз мучалида таваллуд топганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?

Тўнғиз мучалида таваллуд топганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?
Тўнғиз: (1911, 1923, 1935, 1947, 1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019)

УМУМИЙ ТАЪРИФ
Тўнғиз мучалида таваллуд топганларни 2019 йили энг бахтли ва унумли лаҳзалар кутиб туради. Муҳаббатда, молия масаласида сизга етадигани бўлмайди иншооллоҳ. Жамиятда ҳам обрўингизга обрў қўшилиши учун фаол ва одамшаванда бўлинг. Айримлар 2019 йил бошида шахсий бизнесини очиш пайида бўлади.

Оила қурмаганлар йил давомида албатта ўзига ёқиб тушадиган инсонни учратади ва бахтли ҳаёт қуради. Оилалилар жуфти билан аҳил, қариндошлар билан қайноқ муносабатда бўлади.

САЛОМАТЛИГИ
Тўнғиз мучалида туғилганлар тўнғиз йилида саломатлигидан деярли шикоят қилмайди. Фақат йил мобайнида фаол бўлишингиз, тўғри овқатланишингиз, организмни жисмоний зўриқишлардан асрашингиз тавсия қилинади. Буларсиз саломатлигингизга путур етади. Мева ҳамда сабзавотлар истеъмолини кўпайтиринг. Зарарли маҳсулотларни истеъмол қилманг. Ошқозонингизни ишдан чиқаради.

Спорт билан фаол шуғулланишга, велосипедда сайр қилишга алоҳида эътибор қаратинг. Шунда сизга жиддий хасталиклар хавф солмайди.

АЁЛЛАР
Тўнғиз мучалининг аёл вакиллари учун ҳам 2019 йил омадли келади. Шахсий ҳаётингиздан тортиб ишингизгача муваффақиятлар сизни тарк этмайди.

Ёлғиз аёллар, ҳали турмушга чиқмаган қизлар шуни билсинларки, ёпиқ эшикни бахт тақиллатиб ўтирмайди. Шунинг учун кўнгил эшигини ланг очиб қўйишингиз тавсия қилинади.
Ишда асосан қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга муваффақиятга эришиш йўлларини кўрсатиб туради. Қалбингиз алдамайди.

ЭРКАКЛАР
Тўнғиз мучалида таваллуд топган эркаклар 2019 йили ўта фаол ва омадли инсонларга айланишади. Неки иш бошласангиз, фақат ғалабага эришасиз. Йўлингизда дуч келадиган тўсиқларни енгиб ўтиш учун кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам етарли бўлади. Қатъий қарор чиқаришга сира иккиланманг. Моддий аҳволингиз ҳам йил бўйи сизни маҳталлик домига ташлаб қўймайди. Доимо ёнингизда пул бўлади. Аммо тежаб ишлатинг. Пулнинг эси йўқ. Эрк берсангиз, сизни ташлаб кетаверади.

Шахсий ҳаётда етакчиликни ўз қўлингизга олиш пайида бўлинг. Фақат қудратингизни бировларга кўз-кўз қилишга уринманг. Оила қурмаганлар эса сал мулойимроқ бўлсинлар. Шунда бахтни чўчитиб юбормайсиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тўнғиз мучалида таваллуд топганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?