21:53 / 16.01.2019
5 392

Ёғли овқат ўт қопида тош йиғилишини таъминлаши исботланди...

Ёғли овқат ўт қопида тош йиғилишини таъминлаши исботланди...
Яқинда Хитой врачлари ўта ёғли овқатни хуш кўриш оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган бемор аёлнинг ўт қопидан оз эмас, кўп эмас, нақ икки минг дона тошни олиб ташлашди.

Бемор Хитойнинг Гуйчжоу вилояти Гуйян шаҳрида истиқомат қиларкан. Кутилмаганда қорин қисмида кучли оғриқ туйган-у, касалхонага ғизиллаган. Врачлар беморни тиббий кўрикдан ўтказиш асносида ўт қопи катталашганига гувоҳ бўлишди. Зудлик билан жарроҳлик амалиёти ташкил этилди. Жарроҳлар бемор аёлнинг ўт қопидан 2 минг дона тошни олиб ташлашди. Тошларнинг ҳажми турлича бўлиб, ўртача катталикдагилари 0,8 сантиметрга тенг эди.

Мутахассислар дарҳол хулоса ясашди. Ўт қопида тош йиғилишига биринчи навбатда ёғли овқат сабабчи бўларкан. Ван исмли бу бемор аёл ҳаёти давомида жуда кам сув ичаркан, эрталаблари умуман нонушта қилмаскан. Кун давомида ёғли овқатлар, фастфуд истеъмол қиларкан. Бундан ташқари, кўп ухларкан ва кам ҳаракатланаркан. Шу кунга қадар қорин қисмида кўп маротаба оғриқ туйган. Лекин ошқозон деб ўйлаб, врач рецептисиз ўзи билган дориларни ичиб юрган.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди. Ҳозир бемор аёл асосий муолажаларни олмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёғли овқат ўт қопида тош йиғилишини таъминлаши исботланди...